Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Литва компанияларини Тошкентда ўтадиган V Халқаро инвестиция форумига таклиф қилди
Апрель 18, 2026. 17:32 • 2 дақ
• 88
ТОШКЕНТ, 18 апрель. /“Дунё” АА/. Бугун Анталия шаҳрида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Литва ташқи ишлар вазири Кястутис Будрис билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
“Литва Республикаси ташқи ишлар вазири Кястутис Будрис жаноблари билан самарали учрашув ўтказдик, - деб ёзган Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўз telegram-каналида. - Суҳбат давомида сиёсий мулоқотни фаоллаштириш, савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, ўзаро савдо ҳажмини ошириш ва бизнес алоқаларини чуқурлаштиришга алоҳида эътибор қаратдик.
Литва компанияларини Тошкентда ўтадиган V Халқаро инвестиция форумига таклиф этдик ҳамда Ўзбекистон–Литва бизнес форумларини ташкил этиш юзасидан келишиб олдик.
Шунингдек, қатор қўшма тадбирларни ўтказиш, транспорт соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда шартномавий-ҳуқуқий базани мустаҳкамлаш масалалари юзасидан фикр алмашдик.
Биз икки томонлама ва Европа Иттифоқи доирасида Ўзбекистон ва Литва ўртасидаги ҳамкорлигини янада кенгайтириш ҳамда мустаҳкамлашга тайёрлигимизни таъкидладик”.
“Дунё” АА олган расм
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси