Logo

Ўзбекистон ва Қозоғистон чиқиндиларни барқарор бошқариш соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

Май 02, 2026. 17:30 • 2 дақ

549
Ўзбекистон ва Қозоғистон чиқиндиларни барқарор бошқариш соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

ОСТОНА, 2 май. /“Дунё” АА/. Минтақавий экологик саммит доирасида Қозоғистоннинг “Жасыл даму” акциядорлик компанияси ва Ўзбекистон Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги ўртасида англашув меморандуми имзоланди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Жасыл даму” компанияси маълумотига кўра, ҳужжат чиқиндиларни барқарор бошқариш соҳасида узоқ муддатли ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга, Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган.

Меморандумни “Жасыл даму” компанияси раиси Ержан Сарсенбай ва Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги директори Шарифбек Ҳасанов имзолади.

Меморандум доирасида томонлар:

• чиқиндиларни бошқариш соҳасида, жумладан, ишлаб чиқарувчиларнинг кенгайтирилган мажбуриятлари механизмларини жорий этиш бўйича тажриба алмашиш;

Шунингдек ўқинг

• чиқиндиларни қайта ишлаш инфратузилмасини модернизация қилишга қаратилган қўшма лойиҳа ва ташаббусларни ривожлантириш;

• айланма иқтисодиёт тамойилларини шакллантириш ва экологик маданият даражасини оширишга кўмаклашиш каби соҳаларда ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича келишиб олди.

Компаниянинг таъкидлашича, ушбу ҳужжатнинг имзоланиши минтақавий даражада экологик барқарорликни мустаҳкамлаш йўлидаги муҳим қадам бўлиб, “яшил” иқтисодиётни ривожлантиришга ҳам ҳисса қўшади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш