Ўзбекистон дипломатлари Сахалиндаги ватандошлар ҳолидан хабар олди

Май 26, 2026. 14:25 • 2 дақ

30
Ўзбекистон дипломатлари Сахалиндаги ватандошлар ҳолидан хабар олди
Ўзбекистон дипломатлари Сахалиндаги ватандошлар ҳолидан хабар олди
Ўзбекистон дипломатлари Сахалиндаги ватандошлар ҳолидан хабар олди
Ўзбекистон дипломатлари Сахалиндаги ватандошлар ҳолидан хабар олди

ЮЖНО-САХАЛИНСК, 26 май. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Владивостокдаги Бош консулхонаси ходимлари Россиянинг Сахалин вилоятига хизмат сафари уюштирди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ташриф доирасида Россия ИИВ Южно-Сахалинск вилояти бўйича бошқармасининг Хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш марказида бўлиб турган ҳамюртларимиз билан консуллик учрашуви ўтказилди. Айни пайтда марказда Ўзбекистоннинг 36 нафар фуқароси сақланмоқда, улардан 4 нафари Россия Жиноят кодексининг тегишли моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда гумон қилинмоқда.

Ташриф чоғида сақлаш шароитлари, жумладан, ётоқхоналар, ошхоналар ва дам олиш ҳудудлари ўрганилди. Шунингдек, фуқаролар билан тушунтириш ишлари олиб борилиб, уларга мавжуд халқаро можароларга аралашмаслик зарурлиги эслатилди ҳамда ёлланма ҳарбий хизматда иштирок этиш учун жиноий жавобгарлик мавжуд экани ҳақида огоҳлантирилди.

Ташриф давомида марказ раҳбарияти билан тушунтириш-профилактика ишларини давом эттириш ҳамда Ўзбекистон фуқароларининг ўз вақтида ватанига қайтарилишига кўмаклашиш бўйича ҳамкорликни кучайтиришга келишиб олинди.

Бош консулхона ходимлари Южно-Сахалинскдаги қурилиш ва хизмат кўрсатиш корхоналарида ишлаётган 70 дан ортиқ ватандошлар билан ҳам учрашди.

Мулоқотлар давомида меҳнат ва яшаш шароитлари, иш ҳақи миқдори ҳамда меҳнат ҳуқуқларига риоя этилиши ҳолати ўрганилди. Ишчиларга Ўзбекистондаги долзарб ижтимоий-иқтисодий жараёнлар ҳамда меҳнат мигрантларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари ҳақида маълумот берилди.

Шунингдек, иш берувчи корхоналар раҳбарияти билан музокаралар ўтказилиб, унда ишчи кучига бўлган эҳтиёж ҳамда бўш иш ўринларига Ўзбекистон фуқароларини жалб этиш имкониятлари муҳокама қилинди.

Ташриф доирасида Ўзбекистон Миграция агентлиги ва хусусий бандлик агентликлари билан ҳамкорликни кенгайтириш, Сахалин ва Магадан вилоятларида маданий-маърифий тадбирлар ташкил этиш ҳамда ватандошларни қўллаб-қувватлаш бўйича келгусидаги режалар юзасидан фикр алмашилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш