Ўзбекистон каналларни бетонлаш ҳисобига сув сарфини 15 фоизгача камайтирди
Февраль 03, 2025. 12:56 • 43 сония
• 155
ОСТОНА, 7 февраль. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ва Қозоғистон жорий йилда Сирдарё бўйлаб автоматлаштирилган сув ўлчаш мосламаларини ўрнатиш ишларини якунлашни режалаштирмоқда, деб хабар қиляпти "Дунё" АА мухбири.

"Ўзбекистонда сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш жадал суръатларда давом этмоқда. Бу ерда махсус ахборот-таҳлил маркази бор. Мазкур марказ мутахассислари бугун бизга ҳисобот беришди. Биз икки томонлама келишувга эришдик. Ходимларимиз март ойида Ўзбекистонга бориб, уларнинг олиб бораётган ишлари билан яқинроқ танишади", – деб ёзган "Казинформ" халқаро ахборот агентлиги Қозоғистон сув ресурслари ва ирригация вазири Нуржан Нуржигитов фикрларидан иқтибос келтириб.
Агентлик маълумотига кўра, Ўзбекистон, шунингдек, каналларни бетонлаш орқали сув сарфини 15 фоизгача камайтирган.
"Қозоғистонда ҳам йирик лойиҳалар амалга оширилган. Шу билан бирга, томонлар жорий йилда Сирдарё бўйлаб автоматлаштирилган сув ҳисоблагичларини ўрнатиш ишларини якунлашни режалаштирмоқда", – деб якун топган "Казинформ" хабари.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўш шаҳрида Алишер Навоий ҳайкали ва унинг номи билан аталган шоҳкўча очилди
АДПИ педагоглари Қирғиз–ўзбек халқаро университети фаолияти билан танишди
Марказий Осиё давлатлари коррупцияга қарши курашда минтақавий ҳамкорликни кучайтирмоқда