Наманганда Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукумат делегациялари қўшма демаркация комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди
Апрель 22, 2024. 10:44 • 45 сония
• 1320
НАМАНГАН, 22 апрель. /"Дунё" АА/. Шу йилнинг 15-20 апрель кунлари Наманган шаҳрида Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукумат делегациялари қўшма демаркация комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Учрашувда Ўзбекистон-Қирғизистон Давлат чегарасини демаркация қилиш масалалари муҳокама қилинди. Дала ўрганишлар ўтказилиб, улар давомида давлатлараро чегара делимитация чизиғини ҳудудга ўтказиш бўйича вазифаларга аниқлик киритилди.
Музокаралар дўстлик ва ўзаро ҳамжиҳатлик муҳитида ўтди.
Тадбир якунида тегишли баённома имзоланди.
Ишчи гуруҳларнинг навбатдаги йиғилиши Қирғизистон ҳудудида бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, ишчи гуруҳларнинг аввалги йиғилиши жорий йилнинг 4-8 март кунлари Ўш шаҳрида бўлиб ўтган эди. Музокаралар чоғида томонлар 2023 йилда амалга оширилган ишлар якунлари сарҳисоб қилдилар ва 2024 йилга мўлжалланган учрашувлар жадвали тасдиқладилар. Шунингдек, Ўзбекистон-Қирғизистон давлат чегарасини демаркация қилиш, демаркация хариталарини яратиш ва махсус (умумий) геодезик тармоқлари муҳокама қилинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари АҚШ делегацияси билан учрашди
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Қирғизистон Президенти томонидан қабул қилинди
Кобулда биринчи Ўзбекистон-Афғонистон сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди