Ўш шаҳрида Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукумат делегациялари қўшма демаркация комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди
Март 09, 2024. 12:15 • 41 сония
• 1444
ЎШ, 9 март. /"Дунё" АА/. Кеча Ўш шаҳрида Ўзбекистон-Қирғизистон қўшма демаркация комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги йиғилиши якунланди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

4-8 март кунлари бўлиб ўтган музокараларда 2023 йилда амалга оширилган ишлар якунлари сарҳисоб қилинди ва 2024 йилга мўлжалланган учрашувлар жадвали тасдиқланди. Шунингдек, Ўзбекистон-Қирғизистон давлат чегарасини демаркация қилиш, демаркация хариталарини яратиш ва махсус (умумий) ) геодезик тармоқлари муҳокама қилинди.
Музокаралар дўстлик ва ўзаро ҳамжиҳатлик руҳида ўтди.
Тадбир якунида тегишли баённома имзоланди.
Ишчи гуруҳларнинг навбатдаги йиғилиши Ўзбекистон ҳудудида бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, музокараларнинг аввалги раунди 2023 йил 21-26 ноябрь кунлари Андижон шаҳрида бўлиб ўтган эди. Унда Ўзбекистон–Қирғизистон давлатлараро чегарасини демаркация қилиш масалалари муҳокама қилинди ва чегаранинг айрим участкаларида зарур дала ўрганишлар ўтказилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари АҚШ делегацияси билан учрашди
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Қирғизистон Президенти томонидан қабул қилинди
Кобулда биринчи Ўзбекистон-Афғонистон сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди