Ўзбек тили – буюк мерос ва маданиятга эга халқнинг тили
Октябрь 22, 2025. 10:44 • 45 сония
• 165
АР-РИЁЗ, 22 октябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонасида 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Анжуманда Саудия Арабистонида бўлиб турган ватандошлар ва олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабалар иштирок қатнашди.
Тадбир аввалида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбек тили байрами куни муносабати билан халқимизга йўллаган табриги ўқиб эшиттирилди.
Сўзга чиққанлар ўзбек тили – буюк мерос ва маданиятга эга халқнинг тили эканлигини алоҳида урғуладилар. Шунингдек, ўзбек тилининг ҳаётимиздаги ўрни, унинг тарихий ривожланиш босқичлари, замонавий жамиятдаги аҳамияти ва халқаро миқёсдаги нуфузи ҳақида тўхталдилар.
Иштирокчилар билан она тилимизни асраш ва ривожлантириш, уни ёш авлод орасида кенг тарғиб қилиш, давлат тили сифатидаги мавқеини мустаҳкамлаш истиқболлари хусусида фикр алмашилди. Саудияда ўзбек тилидаги илмий ва бадиий адабиётлар сонини кўпайтириш, таржима ишларини фаоллаштириш зарурлиги қайд этилди.
Ватандош талабалар она тилимизга бағишланган шеърларни ўқиб беришди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Умра зиёратчилари иштирокида маданий-маърифий тадбир ўтказилди
Италияда янгиланган Ўзбекистон Конституцияси эътироф этилди
Давлат рамзлари – мустақиллик тимсоли, фаровон ҳаёт гарови!
Жанубий Кореяда Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинган кун нишонланди
Ўзбекистон Конституцияси куни АҚШда кенг нишонланди