Италияда янгиланган Ўзбекистон Конституцияси эътироф этилди
Декабрь 11, 2025. 19:28 • 33 сония
• 69
РИМ, 13 декабрь. /“Дунё” AA/. Мамлакатимиз элчихонаси томонидан Ўзбекистон Конституцияси куни муносабати билан тадбир ташкил этилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Учрашув БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) қароргоҳининг “Ўзбекистон” хонасида бўлиб ўтди.
Унда 80 нафарга яқин иштирокчилар, Италияда вақтинчалик истиқомат қилаётган ватандошлар, маҳаллий давлат хизматчилари ҳамда ФАО вакиллари қатнашди.
Маросимда сўзга чиққан дипломатларимиз тадбир меҳмонларига Ўзбекистонда сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар ҳамда янгиланган Конституциямизнинг мазмун-моҳияти, унинг асосий принциплари ҳақида маълумот бердилар.
Тадбир илиқ ва дўстона шукуҳда ўтди. Иштирокчилар, хорижий меҳмонлар ҳам Бош қомусимиздаги халқчил ислоҳотларга юқори баҳо берди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Умра зиёратчилари иштирокида маданий-маърифий тадбир ўтказилди
Давлат рамзлари – мустақиллик тимсоли, фаровон ҳаёт гарови!
Жанубий Кореяда Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинган кун нишонланди
Ўзбекистон Конституцияси куни АҚШда кенг нишонланди
Болтиқбўйи давлатларида Ўзбекистон Конституцияси куни кенг нишонланди