Жанубий Кореяда Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинган кун нишонланди
Декабрь 11, 2025. 16:49 • 42 сония
• 53
ИНЧХОН, 11 декабр. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчихонаси томонидан Конституциямиз қабул қилинган кун муносабати билан Жанубий Кореянинг Инчхон шаҳрида вақтинча истиқомат қилаётган юртдошлар иштирокида учрашув ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Тадбирда элчихона вакиллари томонидан юртдошларимизга Ўзбекистон қонунчилигида, сиёсий, иқтисодий ва маданий ҳаётида юз бераётган ислоҳотлар ва ўзгаришлар, хусусан, давлатимиз раҳбарининг хориждаги ватандошларни қўллаб-қувватлаш, миллатлараро муносабатларни мустаҳкамлашга қаратилган сўнгги фармон ва қарорларининг мазмун-моҳияти тўғрисида сўз юритилди.
Шу билан бирга, Жанубий Корея миллий қонунчилиги қоидаларига риоя қилиш, бузғунчи ғоялар ва провокацияларга қарши огоҳликка чақирилди. Фуқароларга ҳуқуқлари бузилган ёки тазйиққа учраган тақдирда элчихона ва маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга қандай мурожаат қилиш бўйича тушунчалар берилди.
Учрашув якунида келаси йилда элчихона ва ватандошларимиз ўртасидаги алоқаларни яна-да фаоллаштириш мақсадида бу каби тадбирларни кўпроқ ташкил қилишга келишиб олинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Умра зиёратчилари иштирокида маданий-маърифий тадбир ўтказилди
Италияда янгиланган Ўзбекистон Конституцияси эътироф этилди
Давлат рамзлари – мустақиллик тимсоли, фаровон ҳаёт гарови!
Ўзбекистон Конституцияси куни АҚШда кенг нишонланди
Болтиқбўйи давлатларида Ўзбекистон Конституцияси куни кенг нишонланди