Давлат рамзлари – мустақиллик тимсоли, фаровон ҳаёт гарови!
Декабрь 11, 2025. 19:25 • 48 сония
• 60
ДУШАНБЕ, 15 декабрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Тожикистондаги элчихонаси томонидан “Давлат рамзлари – мустақиллик тимсоли, фаровон ҳаёт гарови!” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Элчихона томонидан ташкил этилган тадбирда ёзувчи, шоир, эксперт ва ишбилармон доиралар, Тожикистонда яшаётган ватандошлар ҳамда таълим олаётган талаба ёшлар иштирок этди.
Тадбир иштирокчиларига ваколатхона дипломатлари томонидан Ўзбекистон Конституциясининг яратилиш тарихи, мазмун-моҳияти, мақсади ва вазифалари, ёшлар учун тарбиявий аҳамияти тўғрисида маълумот берилди.
2023 йил 30 апрель куни ўтказилган референдум натижасида қабул қилинган Ўзбекистоннинг янги Конституцияси, ундаги ўзгаришлар, фуқароларимиз ҳаётига ижобий таъсири ва унинг айни Ўзбекистонда кузатилаётган ижобий ислоҳотлардаги ўрни тўғрисида сўз юритилди.
Тадбирнинг бадиий қисмида, тожикистонлик ёзувчи, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Сайфулло Кулаевнинг “Ёркитоб” номли китоби тақдимоти ҳам бўлиб ўтди. Китоб нашри “Ватандошлар” жамоат жамғармаси томонидан молиялаштирилган.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, “Шарқ юлдузи” журнали бош муҳаррири ўринбосари Азиз Саид сўзга чиқиб, китоб муаллифи ҳамда китобхонларни байрам билан табриклади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Умра зиёратчилари иштирокида маданий-маърифий тадбир ўтказилди
Италияда янгиланган Ўзбекистон Конституцияси эътироф этилди
Жанубий Кореяда Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинган кун нишонланди
Ўзбекистон Конституцияси куни АҚШда кенг нишонланди
Болтиқбўйи давлатларида Ўзбекистон Конституцияси куни кенг нишонланди