Ўзбекистон Конституцияси куни АҚШда кенг нишонланди
Декабрь 10, 2025. 11:57 • 51 сония
• 91
ВАШИНГТОН, 10 декабрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонасида Ўзбекистон Конституцияси куни муносабати билан тантанали тадбир ташкил этилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Байрам дастурида Оқ уй, АҚШ Конгресси, Давлат департаменти, Энергетика вазирлиги вакиллари, Мэриленд штати губернаторлиги раҳбарияти ҳамда ватандошлар иштирок этди.
Тадбирда сўзга чиққанлар Ўзбекистон Конституцияси мамлакат мустақиллиги ва суверенитети, халқ фаровонлиги, юрт тараққиёти учун хизмат қилишини таъкидлади. АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги фаол ташқи сиёсатни, ўзаро ҳамкорлик алоқаларини доимо қўллаб-қувватлашини билдирди.
Учрашувда Ўзбекистоннинг сайёҳлик ва гастрономик имкониятлари, халқимизнинг тарихий-маданий мероси ва кўп асрлик урф-одатлари, технологик салоҳияти ҳақида атрофлича маълумот берилди. Шу билан бирга, мусиқий чиқишлар, ўзбек анъанавий рақслари ҳамда ўзбек дизайнери Азамат Соматов томонидан намойиш этилган миллий либослар кўргазмаси иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.
Тадбир америкалик блогерлар, элчихона ва дипломатик миссия раҳбарининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида ҳам кенг ёритиб борилди.
Мазкур маданий тадбир ҳақидаги контент ва фотосуратлар Twitter, YouTube, Facebook, Instagram, LinkedIn платформаларига ҳам жойлаштирилиб, фойдаланувчиларнинг ўзбек маданияти ва анъаналари билан яқиндан танишиш имконини яратди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Умра зиёратчилари иштирокида маданий-маърифий тадбир ўтказилди
Италияда янгиланган Ўзбекистон Конституцияси эътироф этилди
Давлат рамзлари – мустақиллик тимсоли, фаровон ҳаёт гарови!
Жанубий Кореяда Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинган кун нишонланди
Болтиқбўйи давлатларида Ўзбекистон Конституцияси куни кенг нишонланди