Logo

Умра зиёратчилари иштирокида маданий-маърифий тадбир ўтказилди

Декабрь 13, 2025. 15:50 • 45 сония

189
Умра зиёратчилари иштирокида маданий-маърифий тадбир ўтказилди
Умра зиёратчилари иштирокида маданий-маърифий тадбир ўтказилди
Умра зиёратчилари иштирокида маданий-маърифий тадбир ўтказилди
Умра зиёратчилари иштирокида маданий-маърифий тадбир ўтказилди

МАККА, 16 декабрь. /“Дунё” АА/. Мамлакатамизнинг Жиддадаги Бош консулхона томонидан Макка шаҳридаги “Marmara Hotel” меҳмонхонасида ўзбекистонлик умра зиёратчилари иштирокида маданий-маърифий тадбир ташкил этилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбирда яқинда нишонланган давлат рамзлари – Ўзбекистон Конституция ҳамда байроғи қабул қилинган кун ҳақида сўз борди. Унда Конституциянинг мамлакатимиз тинчлиги, барқарорлиги, қонун устуворлиги, очиқ жамият ва халқ ҳокимиятчилиги тамойилларининг бош кафолати экани таъкидланди.

Мамлакатимиз тараққиётининг янги босқичида давлатимиз раҳбари ташаббуси билан диний-маърифий соҳада кенг кўламли ислоҳотлар, янгиланишлар бўлаётгани қайд этилди. Хусусан, миллий анъана ҳамда қадриятларимизни тиклаш ва ривожлантириш, аждодларимиз хотирасини улуғлаш, муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳ

ва масжидларни ободонлаштириш борасидаги бунёдкорлик ишлари эътироф этилди.

Иштирокчилар Ўзбекистон ҳукумати томонидан барча ўзбекистонлик ҳаж ва умра зиёратчилари учун яратилаётган шарт-шароит ва қулайликлар учун миннатдорлик билдирди. 

Тадбир сўнггида ёши улуғ отахон ва онахонлар Ўзбекистоннинг тинчлиги ва осойишталиги, меҳнаткаш халқимиз ҳаққига дуо қилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Dildora Azimova

dildora@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Maftuna Rajabbayeva

maftuna@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш