Ўзбек тили – миллат жипслигини таъминлашда муҳим омил
Октябрь 20, 2025. 13:13 • 1 дақ
• 226
АЛ-КУВАЙТ, 20 октябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонасида 21 октябрь – Ўзбек тили байрами кунига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда Кувайтда вақтинча ишлаётган ватандошлар, ўзбек тили ихлосмандлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Иштирокчилар Ўзбекистон Республикасининг "Давлат тили тўғрисида"ги Қонунининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти билан танишдилар. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2019 йил 21 октябрда имзоланган "Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони билан 21 октябрь – Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун – Ўзбек тили байрами куни сифатида белгилангани таъкидланди.
Қайд этилганидек, ўзбек тили миллатимизнинг бирлиги ва яхлитлиги ҳамда жамият жипслигининг муҳим омилидир.
Янги Ўзбекистонда ўзбек тилининг халқимиз ижтимоий ҳаётида ва халқаро миқёсдаги обрў-эътиборини тубдан ошириш, униб-ўсиб келаётган ёшларни ватанпарварлик, миллий анъана ва қадриятларга садоқат, улуғ аждодларимизнинг бой меросига ворислик руҳида тарбиялаш, мамлакатимизда давлат тилини тўлақонли жорий этишни таъминлашга қаратилган вазифалар ҳақида тўхталиб ўтилди.
Адабий кеча давомида унинг иштирокчилари бўлган ватандошлар томонидан ўзбек тилида шеърлар ўқиб берилди.
Эътиборлиси, ушбу тадбир Кувайт оммавий ахборот воситаларида катта қизиқиш уйғотди. Жумладан, "ал-Жарида", "Arab Times" ва "ас-Сияса" каби оммабоп нашрларда 21 октябрь – Ўзбек тили байрами кунига бағишланган мақолалар эълон қилинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Умра зиёратчилари иштирокида маданий-маърифий тадбир ўтказилди
Италияда янгиланган Ўзбекистон Конституцияси эътироф этилди
Давлат рамзлари – мустақиллик тимсоли, фаровон ҳаёт гарови!
Жанубий Кореяда Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинган кун нишонланди
Ўзбекистон Конституцияси куни АҚШда кенг нишонланди