Ўзбек тили – миллатимиз фахри
Октябрь 22, 2025. 20:35 • 43 сония
• 79
ИСТАНБУЛ, 22 октябрь. /"Дунё" АА/. Туркиянинг Кент университетида 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни муносабати билан маданий-маърифий тадбир ўтказилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Тадбири мамлакатимиз Бош консулхонаси, Ўзбекистон маданияти, бирдамлик ва ҳамкорлик жамияти, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Халқ дипломатия маркази, Ўзбекистон Маданият вазирлиги ва Юнус Ражабий номидаги ўзбек миллий мусиқа санъати институти кўмагида ташкил этилди.
Унда сўз олган дипломатлар ўзбек тили – миллат фахри эканини, уни асраб-авайлаш ва ривожлантириш ҳар бир фуқаронинг шарафли бурчи саналишини таъкидладилар. Давлатимиз раҳбарияти томонидан ўзбек тилининг мавқеини янада юксалтириш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилди.
Туркия томони ўз навбатида, Ўзбекистон раҳбарияти томонидан давлат тилини ривожлантириш ва жаҳон миқёсида мавқеини кўтариш борасидаги саъй-ҳаракатларини юксак баҳолади.
Тантаналарнинг маданий қисмида Ўзбекистон халқ артисти Муножат Йўлчиева ва Илёс Арабов ижросидаги она тилимизни мадҳ этувчи қўшиқлар йиғилганларга кўтаринки кайфият бағишлади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Умра зиёратчилари иштирокида маданий-маърифий тадбир ўтказилди
Италияда янгиланган Ўзбекистон Конституцияси эътироф этилди
Давлат рамзлари – мустақиллик тимсоли, фаровон ҳаёт гарови!
Жанубий Кореяда Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинган кун нишонланди
Ўзбекистон Конституцияси куни АҚШда кенг нишонланди