Ўзбек тили байрами куни Будапештда ҳам кенг нишонланди
Октябрь 22, 2025. 16:58 • 52 сония
• 188
БУДАПЕШТ, 22 октябрь. /"Дунё" АА/. Венгриянинг Лоранд Этвеш номидаги ELTE университетида 21 октябрь – Ўзбек тили байрами кунига бағишланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ўзбекистон элчихонаси ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда Венгрияда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар, ELTE университети профессор-ўқитувчилари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Сўзга чиққанлар ўзбек тилининг миллат маънавияти, миллий ўзига хослик ва маданий меросни сақлаш ҳамда авлоддан-авлодга етказишдаги муҳим ўрни ҳақида тўхталдилар. Ўзбек тилини халқаро миқёсда тарғиб қилиш, маданиятлараро мулоқотни ривожлантириш ва халқлар ўртасида дўстона алоқаларни мустаҳкамлашда бундай тадбирларнинг аҳамияти таъкидланди.
Талабалар ўзбек тилини ўрганиш ва амалиётда қўллаш бўйича ўз тажрибалари билан ўртоқлашди. Венгрия олим ва мутахассислари эса ўзбек тили ва маданиятига бўлган қизиқишлари, шунингдек, икки давлат ўртасидаги илмий ҳамкорлик истиқболлари ҳақида айтиб ўтдилар.
Тадбирнинг маданий қисмида меҳмонлар ўзбек анъаналари, миллий мусиқа ва гастрономик мероси билан яқиндан танишиш имконига эга бўлди.
ELTE университети ўтказилган Ўзбек тили байрами куни Венгрияда ўзбек маданияти ва тилини тарғиб қилиш йўлида муҳим қадам бўлди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Умра зиёратчилари иштирокида маданий-маърифий тадбир ўтказилди
Италияда янгиланган Ўзбекистон Конституцияси эътироф этилди
Давлат рамзлари – мустақиллик тимсоли, фаровон ҳаёт гарови!
Жанубий Кореяда Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинган кун нишонланди
Ўзбекистон Конституцияси куни АҚШда кенг нишонланди