Ўзбекистонда ўзбек тилини ривожлантириш ва таъсирини ошириш борасида янги босқич бошланди
Октябрь 21, 2025. 19:13 • 2 дақ
• 44
ПЕКИН, 21 октябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонаси томонидан 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 36 йиллиги муносабати билан ўтказилган тадбирда Хитой олий ўқув юртларида таҳсил олаётган талабалар, ушбу мамлакатда меҳнат фаолияти билан шуғулланаётган ва вақтинча бўлиб турган ватандошлар, элчихона ходимлари иштирок этди.
Тадбир Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси билан бошланди.
Сўнгги йилларда мамлакатимизда ўзбек тилини ривожлантириш, унинг ҳаётимиздаги ўрни ва таъсирини ошириш борасида янги босқич бошлангани таъкидланди.
Хусусан, 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни деб белгилангани унутилмас, тарихий воқеага айлангани, давлат тилининг нуфузи ва мақомини юксалтиришга қаратилган фармон ва қарорлар, меъёрий ҳужжатлар қабул қилингани, ушбу йўналишда 2020-2030 йилларга мўлжалланган концепция ва алоҳида дастур ҳаётга жорий этилаётгани қайд этилди.
Хорижий давлатлар ўқувчилари ўртасида Ўзбек тили ва адабиёти халқаро олимпиадасини ўтказиш йўлга қўйилгани ҳам она тилимизни кенг тарғиб қилишга хизмат қилаётнаи айтиб ўтилди.
Бугунги кунда жаҳон миқёсида 50 миллионга яқин киши ўзбек тилида сўзлашмоқда. Кўплаб мамлакатларда бу гўзал ва жозибали тил катта иштиёқ билан ўрганилаётгани алоҳида таъкидланди.
Тадбир иштирокчилари эътибори айни пайтда, мамлакатимизда истиқомат қилаётган турли миллат ва элатларнинг тили, маданияти ва қадриятларини асраб-авайлаш ҳамда ривожлантиришга муҳим аҳамият берилаётганига қаратилди.
Бугунги кунда ёшларимизнинг дунё қараши, одоб-ахлоқи ва нутқ маданиятига салбий таъсир кўрсатаётган иллатлар, айниқса, турли электрон воситалар орқали тобора кучайиб бораётган маънавий таҳдидларга қарши маърифат ва илм билан самарали кураш олиб бориш ҳаётий заруратга айланганига тўхтаб ўтилди.
Кеча доирасида ўзбек тилида нашр этилган китоблар тақдимоти, миллий либослар, тасвирий санъат ва таомлар кўргазмаси ташкил этилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Умра зиёратчилари иштирокида маданий-маърифий тадбир ўтказилди
Италияда янгиланган Ўзбекистон Конституцияси эътироф этилди
Давлат рамзлари – мустақиллик тимсоли, фаровон ҳаёт гарови!
Жанубий Кореяда Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинган кун нишонланди
Ўзбекистон Конституцияси куни АҚШда кенг нишонланди