"Дунё" АА тақвими: 2025 йил 23 апрель
Апрель 23, 2025. 06:51 • 2 дақ
• 78

Йилнинг 113-куни. Йил якунланишига 252 кун қолди
Ушбу санада Ўзбекистонда:
1993 йил: Тошкентда "Хитойнинг ижтимоий ислоҳотларни амалга ошириш тажрибасининг ўзига хос хусусиятлари тўғрисида" республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.
1994 йил: Тошкентда биринчи Республика фонд биржаси ва ярмарка аукционлари бўлиб ўтди.
1997 йил: Ўзбекистон Президенти Жанубий Корея элчисини қабул қилди.
1999 йил: Ўзбекистон Президенти ташриф билан АҚШ бўлди.
Ўзбекистон ва Таиланд ҳукуматлари ўртасида "Иккиёқлама солиқ солишнинг олдини олиш ва даромад солиқларини тўлашдан бош тортишни бартараф қилиш тўғрисида"ги конвенция имзоланди.
2003 йил: Ўзбекистон Президенти Дания, Бельгия ва Австралия элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди.
2010 йил: Ўзбекистон Президенти Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар хавфсизлик кенгашлари котиблари, шунингдек, ШҲТ Бош котиби ва ШҲТ МАТТ Ижроия қўмитаси директорини қабул қилди.
Давлат раҳбари Хитой Давлат кенгаши аъзоси, жамоат хавфсизлиги вазирини қабул қилди.
2018 йил: Ўзбекистон Президентининг таклифига биноан Туркманистон Президенти давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди. Икки давлат раҳбарлари Қўшма баёнотни имзоладилар.
Ўзбекистон ва Туркманистон Президентлари иштирокида пойтахтимиздаги "Ашхобод" сайилгоҳининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
2020 йил: Ўзбекистон Президенти тўқимачилик саноати барқарорлигини таъминлаш, пандемиянинг соҳага таъсирини юмшатиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
2021 йил: Ўзбекистон Президенти Бангладеш, Чехия, Миср, Иордания, Туркия ва Россия элчиларидан ҳамда Европа Иттифоқи делегацияси раҳбаридан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди.
Давлатимиз раҳбари мамлакатимиздаги дипломатик миссиясини якунлаётган Тожикистон элчисини қабул қилди.
Ўзбекистон Президенти "Ҳудудий электр тармоқлари" акциядорлик жамиятининг Электр энергиясини ҳисобга олишни автоматлаштириш маркази фаолияти билан танишди.
Давлатимиз раҳбари Тошкент шаҳридаги "Технопарк"да ишга туширилган янги корхоналар фаолияти билан танишди.
2024 йил: Ўзбекистон Президенти Қозоғистон Президенти билан телефон орқали мулоқот қилди.
Жаҳонда:
Бирлашган Миллатлар Ташкилотида "Инглиз ва испан тиллари куни";
ЮНЕСКОда "Бутунжаҳон китоб ва муаллифлик ҳуқуқи куни";
Туркияда "Миллий Мустақиллик ва болаларни ҳимоя қилиш куни";
Эстонияда "Фахрийлар куни".
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Таиландда давлат рамзларининг аҳамиятига бағишланган тадбир ташкил этилди
Умра зиёратчилари иштирокида маданий-маърифий тадбир ўтказилди
Италияда янгиланган Ўзбекистон Конституцияси эътироф этилди
Давлат рамзлари – мустақиллик тимсоли, фаровон ҳаёт гарови!
Жанубий Кореяда Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинган кун нишонланди