Logo

Таиландда давлат рамзларининг аҳамиятига бағишланган тадбир ташкил этилди

Декабрь 14, 2025. 13:33 • 2 дақ

214
Таиландда давлат рамзларининг аҳамиятига бағишланган тадбир ташкил этилди
Таиландда давлат рамзларининг аҳамиятига бағишланган тадбир ташкил этилди
Таиландда давлат рамзларининг аҳамиятига бағишланган тадбир ташкил этилди

БАНГКОК, 18 декабрь. /“Дунё” АА/. Мамлакатимизнинг Бангкок шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан Ўзбекистон давлат рамзлари қабул қилинган кунга бағишлаб маданий-маърифий тадбир ўтказилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбирда Таиланддаги давлат ва нодавлат ташкилотлари ходимлари, Бангкок шаҳрида аккредитациядан ўтган хорижий давлатлар дипломатлари, ишбилармон доиралар вакиллари ҳамда ушбу давлатда яшаётган ва таҳсил олаётган ватандошлар қатнашди.

Тадбир иштирокчилари Ўзбекистон Конституцияси ҳамда Давлат мадҳияси қабул қилинган кун, унинг қабул қилиниш тарихи, мустақил давлатчиликни ташкил этиш ҳамда фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашдаги ўрни ҳақида тўхталиб ўтди.

Таъкидланганидек, умумхалқ референдуми асосида таҳрир қилинган Конституциямиз янги Ўзбекистонни барпо этишда ишонч ва илҳом манбаи бўлиб хизмат қилмоқда. Янгиланиш натижасида, бош қомусдаги моддалар сони 128 тадан 155 тага, ундаги нормалар эса 275 тадан 434 тага ошди. Умуман олганда, Ўзбекистон Конституцияси 65 фоизга янгиланди.

Давлат раҳбари ҳамда Парламент томонидан судлар фаолияти, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини кучайтиришга оид кўплаб меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар имзоланди. Юртимизда дўстлик, ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш, ёшлар ва хотин-қизлар масалалари, кам таъминланган инсонлар манфаатларини ҳимоя қилиш, камбағалликни қисқартириш, миллий қадриятларимизни асраб-авайлаш бўйича муҳим қарорлар қабул қилинди.

Шу билан бирга, иштирокчиларга Ўзбекистон Давлат мадҳияси ҳақида ҳам маълумот берилди. Хусусан, Давлат мадҳиясининг матни ва мусиқаси 1992 йил 10 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида”ги қонун билан тасдиқланган. Ушбу Қонуннинг 2-моддасида “Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳиясига зўр эҳтиром билан қараш Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг ватанпарварлик бурчидир”, деб белгилаб қўйилган. Давлат суверенитети рамзи бўлган мадҳия матни Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов томонидан ёзилган. Унга Ўзбекистон халқ артисти Мутал Бурхонов мусиқа басталаган.

Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси мустақилликка эътиқодни тарғиб қилади. Унинг матни фуқароларимизни мустақил давлат қуриш йўлида матонат ва жасоратга, сабр-тоқат ва фидокорликка, курашга чақиради, миллий ғурурни уйғотади.

Мадҳиямиз байрамлар, сиёсий чиқишлар, спорт анжуманлари, расмий давлат қабуллари, юқори аҳамиятли тадбирлар, турли давлат бошлиқларини кутиб олиш ва кузатиш маросимлари ҳамда қонун билан белгиланган бошқа ҳолларда ижро этилиб, давлат суверенитетига эътиқод ва ҳурматни расмий мусиқа ҳамда матн билан ифода этади.

Хорижий меҳмонларга Ўзбекистон сайёҳлик имкониятини ифода этувчи турли материаллар тақдим этилиб, ўзбек миллий байрам дастурхони ёзилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Nargiza Saidaliyeva

nargiza@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Dunyo1

dunyo1@dunyo.uz

Default Avatar

Материал муаллифи

Maftuna Rajabbayeva

maftuna@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Default Avatar

Материал муаллифи

Zebo Meliyeva

zebo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш