"Хотира нури" – ҳали орамизда ҳаёт бўлган фахрий ватандошларимизнинг дил сўзлари акс этган ибратли китоб
Май 09, 2025. 10:21 • 58 сония
• 50
ТОШКЕНТ, 9 май. /"Дунё" АА/. 9 май – Хотира ва қадрлаш куни арафасида "Хотира нури" китоби нашрдан чиқди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ўзбек ва рус тилларида нашр бўлган ушбу китоб Иккинчи жаҳон урушида иштирок этган, оғир кунларни бошидан кечирган, уруш даҳшатларига гувоҳ бўлган ва ҳозирги кунда ҳаёт бўлган ўзбекистонлик фахрийлар ҳикоясига асосланган ноёб хотиралардан иборат.
Китоб саҳифаларидаги эсдалик, хотираларни ёш авлод томонидан ёзиб олингани эса, чин маънода таҳсинга лойиқдир.
"Хотира нури" – ҳали орамизда ҳаёт бўлган фахрий ватандошларимизнинг дил сўзлари акс этган ибратли китоб. Уларнинг синовларга тўла ҳаёт йўли, жасоратлари орқали тинчлик қадрини янада теранроқ англагандек бўласиз.
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва гувоҳларнинг хотираларини жамлаш, сақлаб қолиш тарихга ва инсонга бўлган чексиз эҳтиромнинг ёрқин ифодасидир.
Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва 12 та вилоятдан жами 14 нафар уруш фахрийлари хотиралари асосида шаклланган ушбу китоб шоирнинг "Уруш, номинг ўчсин жаҳонда" овози ўлароқ баралла янграйди.
Бу китоб – шунчаки хотиралар тўплами эмас, бу – авлодлар мулоқоти, ҳақиқат ва руҳни чархлайдиган суҳбатлар, уруш даҳшатларини ўз кўзи билан кўрган одамларнинг аччиқ хотира ва эътирофларидир.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Таиландда давлат рамзларининг аҳамиятига бағишланган тадбир ташкил этилди
Умра зиёратчилари иштирокида маданий-маърифий тадбир ўтказилди
Италияда янгиланган Ўзбекистон Конституцияси эътироф этилди
Давлат рамзлари – мустақиллик тимсоли, фаровон ҳаёт гарови!
Жанубий Кореяда Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинган кун нишонланди