Беларусь давлат педагогика университетида Ўзбек тили байрами кунига бағишланган маърифий тадбир ўтказилди
Октябрь 27, 2025. 12:04 • 50 сония
• 47
МИНСК, 27 октябрь. /"Дунё" АА/. Беларусь давлат педагогика университети ҳузуридаги Ўзбек маданияти марказида 21 октябрь – Ўзбек тили байрами кунига бағишланган тадбир ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ўзбекистон Президентининг 21 октябрни Ўзбек тили байрами куни сифатида нишонлаш ҳақидаги фармонга кўра, юртимизда 2020 йилдан бошлаб бутун мамлакат бўйлаб она тили байрами кенг нишонланиб келаётгани, ўзбек тили мавқеини мустаҳкамлаш, унинг фуқароларимиз ҳаётидаги ўрнини кучайтиришга қаратилган аниқ чора-тадбирлар кўрилаётгани ҳақидаги маълумотлар иштирокчилар эътиборига ҳавола этилди.
Беларусь вакиллари ўз чиқишларида, икки мамлакат ижодкорлари ва адабиётшунос олимлари ўртасидаги йўлга қўйилган ҳамкорлик икки халқни яқинлаштириш, улар орасида дўстлик ва ўзаро ҳурмат ришталарини мустаҳкамлашга хизмат қилаётганини таъкидладилар.
"Ўзбекистон ва Беларусь ўртасида маданий-гуманитар йўналишдаги ҳамкорлик самарали йўлга қўйилган. Бу каби маърифий тадбирлар халқларимизни яқинлаштириш, дўстлик ва ўзаро манфаатли муносабатларни мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшади", – деди В.Мицкевич.
Тадбир давомида талабалар томонидан ўзбек тилида шеърлар ўқилди, қўшиқ ва рақслар ижро этилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Умра зиёратчилари иштирокида маданий-маърифий тадбир ўтказилди
Италияда янгиланган Ўзбекистон Конституцияси эътироф этилди
Давлат рамзлари – мустақиллик тимсоли, фаровон ҳаёт гарови!
Жанубий Кореяда Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинган кун нишонланди
Ўзбекистон Конституцияси куни АҚШда кенг нишонланди