Ўзбекистонда 1 августдан бошлаб нималар ўзгаради?
Август 01, 2025. 10:26 • 2 дақ
• 67
ТОШКЕНТ, август. /"Дунё" АА/. Мамлакатимизда жорий йил 1 августдан бошлаб қонунлар ва ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларга киритилган ўзгартиришларга кўра, амалдаги айрим тартиблар ўзгаради, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири "Norma.uz" портали манбасига асосланиб.

Иш ҳақи ва стипендиялар оширилади
Бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ҳамда талабалар ва ўқувчиларнинг стипендиялари 10 фоизга оширилади.
Бунда:
-меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 1 271 000 сўм;
-базавий ҳисоблаш миқдори – 412 000 сўм этиб белгиланади.
Портловчи моддалар билан ишлаш учун лицензия – ФВВ билан келишилган ҳолда
Эндиликда портловчи ва хавфли моддалар, портловчи қурилмаларни:
-яратиш,
-ишлаб чиқариш,
-ташиш,
-сақлаш,
-реализация қилиш (сотиш) бўйича лицензияларни беришда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (ФВВ) билан мажбурий келишув талаб этилади.
Ер ости бойликларидан фойдаланиш қоидалари бузилгани ҳақидаги хабарлар учун мукофот тўланади
"Геомониторинг" ахборот тизими орқали:
-ер ости ресурсларидан фойдаланиш қоидалари бузилиши акс этган фото ва видео материалларни юбориш;
-тақдим этилган маълумот учун пул мукофоти олиш мумкин бўлади.
Ногиронлиги бор шахслар учун иш ўринлари захираси жорий этилади
"Ягона миллий меҳнат тизими" ахборот дастурида ногиронлиги бор шахслар учун иш ўринларини захиралаш тизими жорий этилади.
Ташкилотлар электрон рўйхатга асосан, ногиронларнинг жисмоний ҳолати, имкониятлари ва малакасига қараб, ўз жойлашган манзилида иш ўринларини захира қилиб берадилар.
Озиқ-овқат маҳсулотларига мажбурий стандартлар бекор қилинади
Бундан буён озиқ-овқат маҳсулотлари учун мажбурий стандартлар ўрнига Кодекс Алиментариус стандартлари асосида санитария қоидалари, нормалар ва гигиеник меъёрларга амал қилиш талаб этилади.
Давлат органларида жисмоний тарбия ва тана вазни индекси назорати жорий этилади
Ҳар бир иш кунида давлат органлари ва ташкилотларида жисмоний тарбия тадбирлари ўтказилади. Ходимларнинг тана вазни индекси мунтазам ўлчанади ва бу маълумотлар hrm.argos.uz платформасида доимий равишда эълон қилиб борилади.
Айрим оилаларга боғча учун тўлов компенсация қилинади
Компенсация маблағлари давлат бюджети ҳисобидан ажратилади ва хусусий мактабгача таълим муассасаларига йўналтирилади.
Қабул қилинган талабалар ҳақидаги маълумот HEMIS тизимига жойлаштирилиши шарт
Барча хусусий олий таълим муассасалари талабаларни қабул қилиш буйруғини Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг HEMIS ягона ахборот тизимида рўйхатдан ўтказиши шарт. Охирги муддат – жорий ўқув йилининг 1 октябридан кечикмаслиги керак.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Умра зиёратчилари иштирокида маданий-маърифий тадбир ўтказилди
Италияда янгиланган Ўзбекистон Конституцияси эътироф этилди
Давлат рамзлари – мустақиллик тимсоли, фаровон ҳаёт гарови!
Жанубий Кореяда Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинган кун нишонланди
Ўзбекистон Конституцияси куни АҚШда кенг нишонланди