Logo

Қозон шаҳрида Ўзбек тили байрами кунига бағишланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

Октябрь 28, 2025. 20:11 • 59 сония

42
Қозон шаҳрида Ўзбек тили байрами кунига бағишланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

ҚОЗОН, 28 октябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси ташаббуси билан Қозон шаҳрида 21 октябрь – Ўзбек тили байрами кунига бағишланган маънавий-маърифий тадбири ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

 Она тилимизга давлат тили мақоми берилган санага бағишланган анжуман Бухоро давлат университетининг делегацияси Татаристонга сафари доирасида Қозон (Волгабўйи) федерал университети Филология ва маданиятлараро коммуникация институти билан ҳамкорликда уюштирилди.

Филология ва маданиятлараро коммуникация Институти Мирзо Улуғбек номидаги марказда ўтказилган тадбир сўз олганлар ўзбек тилининг бой тарихи, унинг маданиятимиз ва миллий қадриятларимизни сақлашдаги беқиёс аҳамияти, давлат тили нафақат мулоқот воситаси, шунингдек, халқимизнинг маънавий бойлиги, мустақиллигимиз ва миллий бирлигимиз тимсоли эканини таъкидланди.

Шунингдек, иштирокчилар мазкур форматдаги маданий-маърифий тадбирларнинг ўтказилиши нафақат давлатлар ўртасидаги фан ва таълим соҳасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга, балки маданиятлараро мулоқотни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтаришга ёрдам беришини қайд этишди.

Мирзо Улуғбек номидаги Марказ Қозон (Волгабўйи) Федерал университетининг Филология ва маданиятлараро коммуникация институти негизида 2022 йил декабрь ойида ташкил этилган. Марказ ўзбек тили, адабиётини ва маданиятини оммалаштириш, ривожлантириш ва илмий-таълим муассасалари ўртасида ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Тадбир сўнгида марказга ўзбек тилидаги дарслик, ўқув қўлланмалари ва адабиётлар тақдим қилинди.

 

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш