Logo

"Дунё" АА тақвими: 2025 йил 1 июнь

Июнь 01, 2025. 06:56 • 57 сония

87
"Дунё" АА тақвими: 2025 йил 1 июнь

Йилнинг 152-куни. Йил якунланишига 213 кун қолди

 

Ушбу санада Ўзбекистонда:

1994 йил: Тошкентда ёш ҳуқуқшуносларнинг "Ўзбекистоннинг мустақил ҳуқуқий йўли: тажриба ва муаммолар" мавзусидаги биринчи Республика илмий-назарий конференцияси якунланди.

2011 йил: Ўзбекистон Президенти Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ) амалдаги раиси, Литва ташқи ишлар вазирини қабул қилди.

2019 йил: Ўзбекистон Президенти Оҳангарон шаҳридаги "Қалдирғоч" давлат мактабгача таълим муассасасига ташриф буюрди.

2020 йил: Ўзбекистон Президенти миллий статистика соҳасини такомиллаштириш чора-тадбирлари бўйича йиғилиш ўтказди.

2021 йил: Ўзбекистон Президенти Сурхондарё вилоятига келиб, Шеробод туманидаги қуёш фотоэлектр станцияси қуриладиган майдонга борди.

2022 йил: Ўзбекистон Президенти ҳузурида соғлиқни сақлаш соҳасидаги вазифалар ижроси ҳамда келгусидаги режалар кўриб чиқилди.

2023 йил: Ўзбекистон Президенти расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Жанубий Корея ташқи ишлар вазири бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Ўзбекистон Президенти Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё минтақаси бўйича вице-президентини қабул қилди.

2024 йил: Ғиждувон туманида Бухоро вилоятини иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш бўлиб ўтди.

 

Жаҳонда:

- "Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни";

- "Бутунжаҳон ота-оналар куни";

- Россияда "Шимолий флот куни";

- Хитойда "Болалар куни";

- Мўғулистонда "Она ва бола куни";

- Тунисда "Конституция куни".

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш