Logo

"Дунё" АА тақвими: 2025 йил 10 август

Август 10, 2025. 09:21 • 40 сония

45
"Дунё" АА тақвими: 2025 йил 10 август

Йилнинг 222-куни. Йил якунланишига 143 кун қолди

 

Ушбу санада Ўзбекистонда:

1993 йил: Тошкентда Ўзбекистонда ўрта ва кичик бизнесни ривожлантириш жамғармасининг таъсис йиғилиши бўлиб ўтди.

2007 йил: Ўзбекистон Президенти ЮНЕСКОнинг мамлакатимиздаги ваколатхонаси раҳбарини қабул қилди.

2009 йил: Ўзбекистон Президенти Жанубий Корея Президентининг махсус элчисини қабул қилди.

2017 йил: Ўзбекистон Президенти Бутунжаҳон таэквондо федерацияси президентини қабул қилди.

2018 йил: Ўзбекистон Президенти Шайхонтоҳур тумани иқтисодиётини ривожлантириш, уй-жой-коммунал соҳадаги муаммоларни ҳал қилиш бўйича йиғилиш ўтказди.

2021 йил: Ўзбекистон Президенти Тошкент вилоятида саноатни ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

2022 йил: Ўзбекистон Президенти Тошкент архитектура-қурилиш институтининг янги биносини бориб кўрди.

2023 йил: Ўзбекистон Президенти Бухоро вилоятига жўнаб кетди.

 

Жаҳонда:

- Эквадорда "Мустақиллик куни";

- Туркманистонда "Туркман қовуни куни";

- Тожикистонда "Спортчилар куни";

- Болгарияда "Ҳарбий-денгиз флоти куни".

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш