"Дунё" АА тақвими: 2025 йил 10 июль
Июль 10, 2025. 07:10 • 2 дақ
• 57

Йилнинг 191-куни. Йил якунланишига 174 кун қолди
Ушбу санада Ўзбекистонда:
1992 йил: Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган барча хўжалик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.
Ўзбекистон Халқаро электр алоқаси иттифоқига аъзо бўлди.
2006 йил: Ўзбекистон ва Польша ҳукуматлари ўртасида "Божхона ишларида ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам тўғрисида"ги битим имзоланди.
2009 йил: Ўзбекистон Президентининг "Халқаро шартномаларни тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.
2014 йил: Ўзбекистон Президенти Туркия ташқи ишлар вазирини қабул қилди.
2015 йил: Ўзбекистон Президенти ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг Уфа шаҳрида бўлиб ўтган мажлисида иштирок этди.
2017 йил: Ўзбекистон Президентининг "Тезюрар йўловчи поездлари ҳаракатини ташкил этган ҳолда "Қарши-Китоб" темир йўл линиясини электрлаштириш инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.
2019 йил: Ўзбекистон Президенти суғурта хизматлари бозорини ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
2023 йил: Ўзбекистон Президенти МДҲ бош котиби Сергей Лебедевни қабул қилди.
Ўзбекистон Президенти ШҲТ Бош котиби Чжан Минни қабул қилди.
2024 йил: Ўзбекистон Президенти бюджет маблағларидан фойдаланилиши устидан молиявий назоратни кучайтириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.
Жаҳонда:
- Багама оролларида "Мустақиллик куни";
- Мавританияда "Қуролли кучлар куни";
- Мўғулистонда Давлат байроғи қабул қилинган кун;
- Нидерландиялик физик Хейке Камерлинг-Оннес дунёда биринчи марта суюқ гелий олишга муваффақ бўлди (1908 йил).
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Умра зиёратчилари иштирокида маданий-маърифий тадбир ўтказилди
Италияда янгиланган Ўзбекистон Конституцияси эътироф этилди
Давлат рамзлари – мустақиллик тимсоли, фаровон ҳаёт гарови!
Жанубий Кореяда Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинган кун нишонланди
Ўзбекистон Конституцияси куни АҚШда кенг нишонланди