Logo

«Дунё» АА тақвими: 2025 йил 10 ноябрь

Ноябрь 10, 2025. 07:08 • 46 сония

137
«Дунё» АА тақвими: 2025 йил 10 ноябрь

10 Ноябр – йилнинг 314-куни. Йил якунлашига 51 кун қолди.

Ўзбекистонда:

1993 йил: Олмота шаҳрида Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари икки мамлакат ўртасидаги интеграциявий алоқаларни янада ривожлантириш ҳамда мувофиқлаштирилган иқтисодий сиёсат масалалари бўйича музокаралар ўтказдилар.

2015 йил: Ўзбекистон Президенти «Лукойл» нефть компанияси президентини қабул қилди.

2017 йил: Самарқанд шаҳрида «Марказий Осиё: ягона ўтмиш ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва ўзаро фаровонлик йўлида ҳамкорлик» мавзусида халқаро конференция бошланди.

2020 йил: Ўзбекистон Президенти Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида видеоконференция шаклида иштирок этди.

2022 йил: Самарқанд шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар раҳбарлари йиғилиши бўлиб ўтди. Ўзбекистон Президенти раислигида ўтган йиғилишда Туркманистон Халк Маслахати Раиси, Туркия Президенти, Озарбайжон Президенти, Қозоғистон Президенти, Қирғизистон Президенти ва Венгрия Бош вазири иштирок этдилар.

2023 йил: «Кўксарой» резиденциясида Ўзбекистон Республикаси Президенти таклифига биноан мамлакатимизга расмий ташриф билан келган Италия Президентини тантанали қабул қилиш маросими бўлиб ўтди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш