Logo

"Дунё" АА тақвими: 11 октябрь 2025 йил

Октябрь 11, 2025. 07:32 • 44 сония

256
"Дунё" АА тақвими: 11 октябрь 2025 йил

Йилнинг 284-куни. Йил якунланишига 81 кун қолди

Ушбу санада Ўзбекистонда:

1993 йил: Ўзбекистон ва Марокаш ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилди.

1999 йил: Ўзбекистон ва Шри-Ланка ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилди.

2018 йил: Ўзбекистон Президенти Миср Бош имоми, Ал-Азҳар мажмуаси раҳбарини қабул қилди.

2019 йил: Ўзбекистон ва Гренада ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилди.

МДҲ Давлат раҳбарлари кенгаши мажлиси дастури доирасида Ўзбекистон Президенти Ашхобод шаҳрида Тожикистон Президенти билан учрашди.

2022 йил: Ўзбекистон Президенти Татаристон Президенти бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

2023 йил: Ўзбекистон Президенти Сингапурнинг "Indorama Corporation" компанияси асосчиси ва раиси бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

2024 йил: Ўзбекистон Президенти Ашхобод шаҳрида туркман шоири ва мутафаккири Махтумқули Фироғий таваллудининг 300 йиллигига бағишланган "Замонлар ва цивилизациялар муштараклиги - тинчлик ва тараққиёт асоси" мавзусидаги халқаро форумда иштирок этди.

Жаҳонда:

- "Халқаро қизлар куни";

- АҚШда фотоплёнка патентланган кун (1881 йил).

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш