"Дунё" АА тақвими: 2025 йил 12 июнь
Июнь 12, 2025. 00:45 • 55 сония
• 80

Йилнинг 163-куни. Йил якунланишига 202 кун қолди
Ушбу санада Ўзбекистонда:
2002 йил: Ўзбекистон Президенти Арманистон ташқи ишлар вазирини қабул қилди.
2006 йил: Ўзбекистон Президенти Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти бош котибини қабул қилди.
2012 йил: Ўзбекистон Президенти АҚШ Давлат котибининг биринчи ўринбосарини қабул қилди.
2017 йил: Ўзбекистон Президенти мамлкатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларига бағишланган кенгайтирилган видеоселектор йиғилиши ўтказди.
2018 йил: Ўзбекистон Президенти ислоҳотларнинг жойлардаги ижроси, бунёдкорлик ишлари, ишлаб чиқариш лойиҳалари билан танишиш мақсадида Фарғона вилоятига ташриф буюрди.
2020 йил: Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон Фанлар академиясининг Математика институтига ташриф буюрди.
2023 йил: Ўзбекистон Президенти Қозоғистон Президенти билан телефон орқали мулоқот қилди. Унда давлатимиз раҳбари Абай вилояти ҳудудида рўй берган ўрмон ёнғини оқибатида инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Президент Қасим-Жомарт Тоқаев ва қардош Қозоғистон халқига чуқур ҳамдардлик ва далда сўзларини изҳор этди. Табиий офатга қарши курашиш ва унинг оқибатларини бартараф этишда Ўзбекистон барча зарур ёрдамни кўрсатишга тайёр экани таъкидланди.
Жаҳонда:
- "Бутунжаҳон болалар меҳнатига қарши курашиш куни";
- Россияда "Россия куни";
- Филиппинда "Мустақиллик куни";
- Туркманистонда "Фан куни";
- Финляндияда "Хельсинки куни" (1550 йил).
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Умра зиёратчилари иштирокида маданий-маърифий тадбир ўтказилди
Италияда янгиланган Ўзбекистон Конституцияси эътироф этилди
Давлат рамзлари – мустақиллик тимсоли, фаровон ҳаёт гарови!
Жанубий Кореяда Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинган кун нишонланди
Ўзбекистон Конституцияси куни АҚШда кенг нишонланди