"Дунё" АА тақвими: 2025 йил 14 сентябрь
Сентябрь 14, 2025. 08:26 • 54 сония
• 303

Йилнинг 257-куни. Йил якунланишига 108 кун қолди
Ушбу санада Ўзбекистонда:
2012 йил: Тошкентда "Ўзбекистонда ижтимоий-иқтисодий сиёсатни амалга оширишда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг роли ва аҳамияти тўғрисида"ги халқаро конференция бўлиб ўтди.
2019 йил: Ўзбекистон Президенти Қўқон шаҳрида Халқаро ҳунармандчилик фестивалининг очилиш маросимида иштирок этиш учун Фарғона вилоятига жўнаб кетди.
2020 йил: Ўзбекистон Президенти раислигида электр энергияси ва табиий газни назорат қилиш ва ҳисобга олиш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
2021 йил: Ўзбекистон Президенти Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосарини қабул қилди.
Ўзбекистон Президенти Халқаро молия корпорацияси делегациясини қабул қилди.
2022 йил: Мўғулистон ва Қирғизистон Президентлари Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги саммитида иштирок этиш учун Самарқанд шаҳрига келди.
Ўзбекистон Президенти БМТ Бош котибининг сиёсий масалалар ва тинчлик ўрнатиш бўйича ўринбосарини қабул қилди.
Эрон Президенти расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди.
Хитой Раиси давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди.
2023 йил: Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Тожикистонга жўнаб кетди.
Жаҳонда:
- Руминияда "Муҳандислар куни";
- Туркманистонда "Туркман бахшилари куни";
- Қозоғистонда "Оила куни"
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Умра зиёратчилари иштирокида маданий-маърифий тадбир ўтказилди
Италияда янгиланган Ўзбекистон Конституцияси эътироф этилди
Давлат рамзлари – мустақиллик тимсоли, фаровон ҳаёт гарови!
Жанубий Кореяда Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинган кун нишонланди
Ўзбекистон Конституцияси куни АҚШда кенг нишонланди