"Дунё" АА тақвими: 2025 йил 17 август
Август 17, 2025. 08:06 • 52 сония
• 44

Йилнинг 229-куни. Йил якунланишига 136 кун қолди
Ушбу санада Ўзбекистонда:
2001 йил: Ўзбекистон Президенти Асакада "UzDaewooAuto" қўшма корхонасининг янги линияси ишга туширилишига бағишланган тантанали маросимда иштирок этди.
2005 йил: Ўзбекистон ва Бенин ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилди.
2012 йил: Ўзбекистон Президенти Америка–Ўзбекистон савдо палатаси раиси бошчилигидаги АҚШ ишбилармон доиралари вакиллари делегациясини қабул қилди.
2016 йил: Ўзбекистон Президенти Жанубий Корея давлат бошқаруви ва ички ишлар вазирини қабул қилди.
2017 йил: Ўзбекистон Президенти мамлакатимизда расмий ташриф билан келган Қозоғистон мудофаа вазирини қабул қилди.
2018 йил: Тожикистон Президенти давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди.
2020 йил: Ўзбекистон Президенти раислигида хорижда меҳнат қилаётган фуқароларга муносиб шарт-шароитлар яратиш ва улар билан тизимли ишлаш юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
2022 йил: Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Саудия Арабистонига жўнаб кетди.
2023 йил: Ўзбекистон Президенти расмий ташриф билан мамлакатимизга келган Қозоғистон Бош вазирининг ўринбосари – ташқи ишлар вазирини қабул қилди.
Жаҳонда:
- Габон ва Индонезияда "Мустақиллик куни";
- Словенияда "Прекмурьядаги словенияликларининг она халқи билан бирлашиш куни".
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Умра зиёратчилари иштирокида маданий-маърифий тадбир ўтказилди
Италияда янгиланган Ўзбекистон Конституцияси эътироф этилди
Давлат рамзлари – мустақиллик тимсоли, фаровон ҳаёт гарови!
Жанубий Кореяда Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинган кун нишонланди
Ўзбекистон Конституцияси куни АҚШда кенг нишонланди