Logo

«Дунё» АА тақвими: 2025 йил 19 октябрь

Октябрь 19, 2025. 07:59 • 37 сония

199
«Дунё» АА тақвими: 2025 йил 19 октябрь

Йилнинг 292-куни. Йил якунланишига 73 кун қолди

Ушбу санада Ўзбекистонда:

1999 йил: Тошкентда ЕХҲТ томонидан ташкил этилган «Ўтиш даврида иқтисодий тикланиш ва кейинги ҳаракатлар: институтлар барпо этиш, қонун устуворлиги ва фуқаролик жамиятининг роли» мавзуида икки кунлик халқаро семинар ўз ишини бошлади.

2000 йил: Тошкентда хавфсизлик, барқарорликни мустаҳкамлаш ва терроризм, уюшган жиноятчилик ва гиёҳвандлик воситаларининг тарқалишига қарши курашиш масалалари бўйича халқаро конференция бўлиб ўтди.

2010 йил: Ўзбекистон Президенти расмий ташриф билан Туркманистонга борди.

2018 йил: Россия Президенти давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди.

2022 йил: Ўзбекистон Президенти Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакилини қабул қилди.

Жаҳонда:

- Россияда «Бутунроссия лицейчилар куни»;

- Арманистонда «ракета-артиллерия қўшинлари куни»;

- Молдовада «Ҳуқуқшунослар куни».

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш