Logo

«Дунё» АА тақвими: 2025 йил 2 ноябрь

Ноябрь 02, 2025. 07:44 • 59 сония

185
«Дунё» АА тақвими: 2025 йил 2 ноябрь

2 ноябрь — йилнинг 306-куни. Якунгача 59 кун қолди

Ушбу санада Ўзбекистонда:

2005 йил: Ўзбекистон Президенти АҚШ Конгресси Қўшма палатаси аъзоси, Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Парламент ассамблеяси раиси билан учрашди.

2007 йил: Ўзбекистон Президенти мамлакатга расмий ташриф билан келган Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши Бош вазирини қабул қилди.

2007 йил: Ўзбекистон Президенти Россия Ҳукумати Раисини қабул қилди.

2010 йил: Ўзбекистон Президенти Эстония Бош вазирини қабул қилди.

2017 йил: Ўзбекистон Президенти МДҲ Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун мамлакатимизга расмий ташриф билан келган Россия Ҳукумати Раисини қабул қилди.

2018 йил: Ўзбекистон Президенти халқ таълими тизимини янада ривожлантириш бўйича белгиланган ислоҳотларни самарали амалга ошириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди.

2021 йил: Президент раислигида аҳолини уй-жой билан таъминлаш ва яшил ҳудудларни кенгайтириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

2023 йил: Қозоғистон Президентининг таклифига биноан Ўзбекистон Президенти Остона шаҳрига ишчи ташриф билан борди.

2023 йил: Ўзбекистон Президентининг таклифига биноан Франция Президенти мамлакатимизга расмий ташриф билан келди.

Жаҳонда:

БМТ — Журналистларга қарши жиноятлар учун жазосизликка барҳам бериш халқаро куни.

Беларусь — Аждодлар хотираси куни.

Гватемала, Гондурас, Мексика, Сальвадор — Ўликлар куни.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш