"Дунё" АА тақвими: 2025 йил 25 апрель
Апрель 25, 2025. 06:55 • 2 дақ
• 55

Йилнинг 115-куни. Йил якунланишига 250 кун қолди
Ушбу санада Ўзбекистонда:
1992 йил: Ўзбекистон миллий авиакомпанияси учувчилари Карачига биринчи йўловчи рейсини амалга оширдилар.
1995 йил: Ўзбекистон Президенти "N M Rothschild & Sons" банки раиси Эвелин де Ротшилдни қабул қилди.
Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва Россия ҳукуматлари ўртасида "Солиқ қонунларини бузишларга қарши кураш соҳасидаги ҳамкорлик ва ахборот билан алмашиб туриш тўғрисида"ги битим имзоланди.
1997 йил: Тошкентда Андижон – Ўш - Қашқар автомобил йўлини реконструкция қилиш ва темир йўл қурилиши бўйича халқаро учрашув бўлиб ўтди.
2006 йил: Ўзбекистон Президентининг таклифига биноан Ҳиндистон Бош вазири расмий ташриф билан мамлакатимизга келди.
2007 йил: Ўзбекистон Президенти пойтахтимиздаги Ҳазрати Имом мажмуасига ташриф буюриб, бу ерда амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан танишди.
2016 йил: Ўзбекистон Президенти Россия Президенти таклифига биноан расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлди.
2019 йил: Ўзбекистон Президенти "Бир макон, бир йўл" халқаро форумидаги иштироки доирасида "Huawei" компаниясининг Тадқиқотлар ва инновациялар марказига ташриф буюрди.
Ўзбекистон Президенти Пекин шаҳрида ўзи учун ажратилган қароргоҳда Беларусь Президенти билан учрашув ўтказди.
Ўзбекистон Президенти "Дяоюйтай" қароргоҳида Халқаро валюта жамғармаси бошқарувчи директорини қабул қилди.
2022 йил: Ўзбекистон Президенти Франция Президентини мамлакатда бўлиб ўтган Президент сайловида ғалаба қозонгани билан табриклади.
Ўзбекистон Президенти Беларусь Бош вазирини қабул қилди.
Ўзбекистон Президенти "ИННОПРОМ. Марказий Осиё" халқаро саноат кўргазмасида иштирок этиш учун Россия делегацияси бошчилигида мамлакатимизда бўлиб турган Россия саноат ва савдо вазирини қабул қилди.
2023 йил: Ўзбекистон Президенти Россия ҳукумати раисининг ўринбосари, саноат ва савдо вазирини қабул қилди.
Ўзбекистон Президенти Тошкент шаҳрида расмий ташриф билан бўлиб турган Чехия Бош вазири Петр Фиала бошчилигидаги ҳукумат делегациясини қабул қилди.
Жаҳонда:
Бирлашган Миллатлар ташкилотида "Халқаро АКТ соҳасидаги қизлар куни", "Халқаро делегатлар куни", "Бутунжаҳон безгакга қарши курашиш куни";
Италияда "Нацизм ва фашизм устидан ғалаба қозонган кун";
Қозоғистонда "Футбол куни";
Эсватини (Свазиленд) "Миллий байроқ куни";
Австралия ва Янги Зеландияда "Ватан ҳимоячилари куни";
АҚШнинг Нью-Йорк штатида дунёда биринчи маротаба давлат рақамлари тақдим этилди (1901);
Фердинанд Порше машҳур "Porsche" компаниясига асос солди (1931 йил).
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Таиландда давлат рамзларининг аҳамиятига бағишланган тадбир ташкил этилди
Умра зиёратчилари иштирокида маданий-маърифий тадбир ўтказилди
Италияда янгиланган Ўзбекистон Конституцияси эътироф этилди
Давлат рамзлари – мустақиллик тимсоли, фаровон ҳаёт гарови!
Жанубий Кореяда Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинган кун нишонланди