Logo

"Дунё" АА тақвими: 2025 йил 26 июль

Июль 26, 2025. 07:47 • 51 сония

64
"Дунё" АА тақвими: 2025 йил 26 июль

Йилнинг 207-куни. Йил якунланишига 158 кун қолди

 

Ушбу санада Ўзбекистонда:

1999 йил: Тошкентда "Халқаро савдо назарияси ва амалиёти" мавзусида ўн кунлик семинар иш бошлади.

2007 йил: Ўзбекистон Президенти Қозоғистон Бош вазирини қабул қилди.

2012 йил: Ўзбекистон Президенти Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича янги махсус вакилини қабул қилди.

2017 йил: Ўзбекистон Президенти Туркия миллий мудофаа вазирини қабул қилди.

2018 йил: Ўзбекистон Президенти раислигида хорижий инвестициялар иштирокидаги лойиҳаларни амалга ошириш, бу борадаги қолоқликларни бартараф этиш, сармояларни ўзлаштиришни жадаллаштириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

2019 йил: Ўзбекистон Президенти ҳудудлар ривожи, халқ ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида Самарқандга жўнаб кетди.

Ўзбекистон Президенти мамлакатимизнинг Биринчи Президенти қабрига гул қўйиб, унинг хотирасига ҳурмат бажо келтирди.

2021 йил: Ўзбекистон Президенти маданият, тиббиёт, савдо ва хизмат кўрсатиш иншоотлари қурилишига оид лойиҳалар тақдимоти билан танишди.

2022 йил: Ўзбекистон Президенти аҳоли турмушини яхшилаш ва тадбиркорлар фаоллигини оширишга қаратилган таклифлар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.

 

Жаҳонда:

- Либерияда "Мустақиллик куни";

- Мальдив оролларида "Мустақиллик куни".

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш