Logo

«Дунё» АА тақвими: 2025 йил 26 октябрь

Октябрь 26, 2025. 08:05 • 38 сония

183
«Дунё» АА тақвими: 2025 йил 26 октябрь

Йилнинг 299-куни. Йил якунланишига 66 кун қолди

Ушбу санада Ўзбекистонда:

2017 йил: Ўзбекистон Президенти ва Туркия Бош вазири икки мамлакатнинг молия ва ишбилармон доиралари вакиллари билан учрашув ўтказдилар.

2018 йил: Ўзбекистон Президенти «Туркистон» ва «Юнусобод» станциялари қурилиши билан яна бир бор танишди. Шунингдек, Юнусободдаги замонавий ишбилармонлик маркази — «Бусинесс Cитй» лойиҳаси билан ҳам танишди.

2020 йил: Ўзбекистон Президенти қатор қурилиш объектлари лойиҳалари тақдимоти билан танишди.

2022 йил: Ўзбекистон Президенти Тошкент шаҳар, Учтепа туманидаги 22-сон оилавий поликлиникага ташриф буюрди.

2023 йил: Ўзбекистон Президенти ташриф билан мамлакатимизга келган Қозоғистон Парламенти Мажлиси Раисини қабул қилди.

Ўзбекистон Президенти ҳузурида энергетика бозори регулятори фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тақдимоти бўлиб ўтди.

Жаҳонда:

- Австрияда «Миллий кун».

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш