«Дунё» АА тақвими: 2025 йил 27 октябрь
Октябрь 27, 2025. 06:52 • 47 сония
• 171

Йилнинг 300-куни. Йил якунланишига 65 кун қолди
Ушбу санада Ўзбекистонда:
2017 йил: Ўзбекистон Президенти Россия Федерацияси Ҳукумати Раисининг ўринбосарини қабул қилди.
Шу куни Президент раислигида давлат мулки асосида хусусий мулк ва тадбиркорликни ривожлантириш, шунингдек, хусусийлаштирилган корхоналарни қўллаб-қувватлаш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
2020 йил: Ўзбекистон Президенти Туркия миллий мудофаа вазири, армия генералини қабул қилди.
2021 йил: Президент Шавкат Мирзиёев раислигида қишлоқ хўжалигида кластер тизимини ривожлантириш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
2022 йил: Ўзбекистон Президенти «Марказий Осиё – Европа Иттифоқи» форматидаги давлат раҳбарларининг илк йиғилишида иштирок этиш учун Остона шаҳрига ташриф буюрди.
2023 йил: Давлатимиз раҳбари геология-қидув ишларини кенгайтириш ва истиқболли участкаларни ўзлаштириш режаларига оид тақдимот билан танишди ҳамда ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ҳисоб ва кадастр хизматларини такомиллаштириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
Жаҳонда:
- «Бутунжаҳон аудиовизуал мерос куни»;
- Жазоирда «Дарахт экиш куни»;
- Украинада «Украин ёзуви ва тили куни».
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Умра зиёратчилари иштирокида маданий-маърифий тадбир ўтказилди
Италияда янгиланган Ўзбекистон Конституцияси эътироф этилди
Давлат рамзлари – мустақиллик тимсоли, фаровон ҳаёт гарови!
Жанубий Кореяда Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинган кун нишонланди
Ўзбекистон Конституцияси куни АҚШда кенг нишонланди