Logo

"Дунё" АА тақвими: 2025 йил 28 июль

Июль 28, 2025. 07:28 • 2 дақ

58
"Дунё" АА тақвими: 2025 йил 28 июль

Йилнинг 209-куни. Йил якунланишига 156 кун қолди

 

Ушбу санада Ўзбекистонда:

2002 йил: Ўзбекистон Президенти расмий ташриф билан Японияга келди.

2005 йил: Ўзбекистон Президенти Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Бош котибини қабул қилди.

2018 йил: Ўзбекистон Президенти Тошкент шаҳри Миробод туманидаги ҳарбий қисмга ташриф буюрди.

Ўзбекистон Президенти Мудофаа вазирлигининг Марказий ҳарбий клиник госпиталини бориб кўрди.

2020 йил: Ўзбекистон Президенти раислигида ҳудудларда коронавирус билан боғлиқ мураккаб вазиятни тартибга солиш бўйича кўрилаётган чоралар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

2021 йил: Ўзбекистон Президенти Тошкент шаҳридаги

21-Меҳрибонлик уйини бориб кўрди.

Ўзбекистон Президенти раислигида ногиронлиги бўлган, ота-она қарамоғидан маҳрум ва етим болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашни кенгайтириш ҳамда ижтимоий нафақаларни такомиллаштириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

2022 йил: Ўзбекистон Президенти ШҲТга аъзо давлатларнинг Ташқи ишлар вазирлари кенгаши тадбирларида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Хитой Давлат кенгаши аъзоси, ташқи ишлар вазири бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Туркия ички ишлар вазирини қабул қилди.

Ўзбекистон Президенти ШҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг пойтахтимиздаги йиғилиши тадбирларида иштирок этаётган Россия ташқи ишлар вазири бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

2023 йил: Фарғона шаҳрида Ўзбекистон Президенти раислигида ҳудудларда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш борасидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

 

Жаҳонда:

- "Бутунжаҳон гепатитга қарши курашиш куни";

- Перуда "Мустақиллик куни";

- Россияда "Русни чўқинтириш куни".

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш