Logo

"Дунё" АА тақвими: 2025 йил 29 апрель

Апрель 29, 2025. 07:06 • 2 дақ

103
"Дунё" АА тақвими: 2025 йил 29 апрель

Йилнинг 119-куни. Йил якунланишига 246 кун қолди

 

Ушбу санада Ўзбекистонда:

1993 йил: Ўзбекистон Бош вазири Швейцариянинг "Сиба-Гейги" фармацевтика кимёвий концернининг минтақавий директори бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

1994 йил: Ўзбекистон Президенти мамлакатимизга расмий ташриф билан келган Туркия ташқи ишлар вазирини қабул қилди.

1996 йил: Президент фармони билан "Ўзбеккино" давлат акционерлик компаниясини тузилди.

2002 йил: Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент шаҳар қурилиш комплексини бошқаришни такомиллаштириш масалалари тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.

2004 йил: "Қизил Ярим ой ва Қизил Хоч тимсолларидан фойдаланиш ҳамда уларни ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Қонуни қабул қилинди.

2017 йил: Ўзбекистон Президенти Жанубий Қозоғистон вилоятига ташриф буюрди ва Қозоғистон Президенти билан амалий учрашув ўтказди.

2020 йил: Ўзбекистон Президенти пандемия даврида аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш ва нарх-наво барқарорлигини сақлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказди.

2021 йил: Ўзбекистон Президентининг Хитой Раиси билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Ашхобод шаҳрида Ўзбекистон ва Туркманистон Президентларининг учрашуви бўлиб ўтди. Икки давлат раҳбарлари "Туркманбоши руҳи" мажмуасига ташриф буюрдилар.

2022 йил: Ўзбекистон Президенти Самарқанд шаҳрида транспорт тизимини ривожлантириш бўйича режалар тақдимоти билан танишди.

Ўзбекистон Президенти раислигида эҳтиёжманд аҳолининг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Президенти Япония ташқи ишлар вазирини қабул қилди.

2024 йил: Ўзбекистон Президенти III Тошкент халқаро инвестиция форумига тайёргарлик бўйича тақдимот билан танишди.

 

Жаҳонда:

- Қирғизистонда "Бишкек шаҳри куни";

- Дания маликаси Бенедиктанинг туғилган куни;

- Берлинда дунёдаги биринчи экспериментал троллейбус йўли очилди (1882 й.).

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш