Logo

"Дунё" АА тақвими: 2025 йил 31 июль

Июль 31, 2025. 07:26 • 52 сония

56
"Дунё" АА тақвими: 2025 йил 31 июль

Йилнинг 212-куни. Йил якунланишига 153 кун қолди

 

Ушбу санада Ўзбекистонда:

1993 йил: Ўзбекистон Президенти жамоат ва сиёсий арбоб, Халқаро юристлар компанияси президенти Эндрю Янг бошчилигидаги америкалик ишбилармонлар делегациясини қабул қилди.

1995 йил: Ўзбекистон Президенти Люксембург шаҳзодаси Жан бошчилигидаги Бельгия ишбилармон доиралари делегациясини қабул қилди.

1997 йил: Тошкентда қишлоқ ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш дастурини амалга ошириш бўйича Республика комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди.

2003 йил: Ўзбекистон Президенти жойларда амалга оширилаётган иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотларнинг бориши, бунёдкорлик ишлари билан танишиш мақсадида Бухоро вилоятида бўлди.

2018 йил: Ўзбекистон Президенти раислигида ғўза ривожини жадаллаштириш, ғалла ўримидан бўшаган майдонларга такрорий экинлар экиш, аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

2019 йил: Ўзбекистон Президенти расмий ташриф билан Беларусга жўнаб кетди.

2023 йил: Ўзбекистон Президентининг Туркия Президенти билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Президенти Венгрия, Озарбайжон ва Япония билан инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

 

Жаҳонда:

- Эронда "Миллий донорлар куни";

- Гавайида "Байроқ қабул қилинган куни".

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш