Logo

"Дунё" АА тақвими: 2025 йил 4 октябрь

Октябрь 04, 2025. 07:19 • 59 сония

247
"Дунё" АА тақвими: 2025 йил 4 октябрь

4 октябрь – йилнинг 277-куни. Йил якунланишига 88 кун қолди.

Ўзбекистонда:

1995 йил: Бухорода "Ўзбекистоннинг жаҳон жараёнидаги роли ва ўрни. Бухоро ва жаҳон маданияти" халқаро семинар бўлиб ўтди.

2000 йил: Ўзбекистон Президенти Сиднейда бўлиб ўтган Олимпия ўйинларида совриндор бўлган Ўзбекистон спортчиларини қабул қилди.

2019 йил: Ўзбекистон Президенти аҳолини иссиқ сув ва иссиқлик билан узлуксиз таъминлаш бўйича устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш ўтказди.

Ўзбекистон Президенти Туркий тилли давлатлар Ишбилармонлар кенгаши мажлиси ва Инвестиция форумида иштирок этиш учун келган Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши бош котибини қабул қилди.

Ўзбекистон Президенти Туркия савдо палаталари ва товар биржалари иттифоқи раисини қабул қилди.

2021 йил: Ўзбекистон Президенти АҚШ давлат котибининг биринчи ўринбосари бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Туркманистон Президенти расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди.

2022 йил: Будапешт шаҳрида расмий ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон Президентининг расмий кутиб олиш маросими бўлди.

2023 йил: Ўзбекистон Президенти профессионал таълим сифатини ошириш ва аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш бўйича янги ташаббуслар тақдимоти билан танишди.

Ўзбекистон Президенти Жанубий Кореянинг етакчи "SK Group" компанияси делегациясини қабул қилди.

Жаҳонда:

- "Бутунжаҳон коинот ҳафталиги";

- Лесотода "Мустақиллик куни";

- Ернинг биринчи сунъий йўлдоши учирилди (1957 йил).

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш