"Дунё" АА тақвими: 2025 йил 5 июнь
Июнь 05, 2025. 07:02 • 2 дақ
• 46

Йилнинг 156-куни. Йил якунланишига 209 кун қолди
Ушбу санада Ўзбекистонда:
1994 йил: Тошкентда "Халқ истеъмоли моллари-94" халқаро савдо кўргазмаси бошланди. Унда Германия, Италия, Бельгия, Нидерландия, Кипр, Покистон компаниялари иштирок этди.
1998 йил: Тошкентда Ўзбекистон Қизил Ярим Ой жамиятининг XVIII қурултойи бўлиб ўтди.
2003 йил: Ўзбекистон Президенти япон-ўзбек иқтисодий ҳамкорлик бўйича қўмитаси, "Мицуи" компанияси бошқаруви раиси бошчилигидаги делегациясини қабул қилди.
2007 йил: Ўзбекистон Президенти Тошкент шаҳридаги Ҳазрати Имом мажмуасида ниҳоясига етказилган қурилиш ва ободонлаштириш ишлари билан танишиш мақсадида бу ерга ташриф буюрди.
2009 йил: Ўзбекистон Президенти Баҳрайн молия вазирини қабул қилди.
2012 йил: Ўзбекистон Президенти расмий ташриф билан Хитойга борди.
2018 йил: Ўзбекистон Президенти раислигида ҳудудларда бюджетга қўшимча тушумлар ва маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш орқали нархлар барқарорлигини таъминлаш, инфляциянинг олдини олишда маҳаллий ижро ҳокимияти органлари, солиқ ва молия идоралари раҳбарларининг шахсий масъулияти ва жавобгарлигини ошириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
2020 йил: Ўзбекистон Президенти Фарғона вилоятига борди.
2023 йил: Қатар Амири давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди.
2024 йил: Ўзбекистон Президенти Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) бош директорини қабул қилди.
Ўзбекистон Президенти расмий ташриф билан Туркияга жўнаб кетди.
Жаҳонда:
- "Бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни";
- "Ноқонуний, қайд этилмаган ва тартибга солинмаган балиқ овлашга қарши кураш халқаро куни";
- Россияда "Атроф-муҳит ҳимоячилари куни";
- Озарбайжонда "Сув хўжалиги ва мелиорация ходимлари куни";
- Данияда "Конституция қабул қилинган кун".
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Таиландда давлат рамзларининг аҳамиятига бағишланган тадбир ташкил этилди
Умра зиёратчилари иштирокида маданий-маърифий тадбир ўтказилди
Италияда янгиланган Ўзбекистон Конституцияси эътироф этилди
Давлат рамзлари – мустақиллик тимсоли, фаровон ҳаёт гарови!
Жанубий Кореяда Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинган кун нишонланди