"Дунё" АА тақвими: 2025 йил 5 май
Май 05, 2025. 07:05 • 55 сония
• 50

Йилнинг 125-куни. Йил якунланишига 240 кун қолди
Ушбу санада Ўзбекистонда:
1992 йил: Тошкентда Ўзбекистон Фанлар академиясининг йиллик йиғилиши бўлиб ўтди.
2011 йил: Туркманистон Президенти расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди. "Илмий-технологик ҳамкорлик тўғрисида" ҳукуматлараро битим имзоланди.
2014 йил: Ўзбекистон Президенти Япония Бош вазирининг ўринбосари, молия вазирини қабул қилди.
2020 йил: Ўзбекистон Президенти раислигида карантин шароитини янада енгиллаштириш ва иқтисодий фаолиятни қайта тиклаш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
2022 йил: Ўзбекистон Президенти раислигида тез тиббий ва шошилинч ёрдам хизмати фаолиятини такомиллаштириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
2023 йил: Ўзбекистон Президенти Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилди.
Ўзбекистон Президенти Қозоғистон Бош вазири, Халқаро футбол федерацияси раҳбари ҳамда қўшма Ҳукуматлараро комиссия ҳамраиси, Франция ташқи савдо, иқтисодий жозибадорлик масалалари ва хориждаги француз фуқароларининг ишлари бўйича вазир-делегатини қабул қилди.
Жаҳонда:
- "Бутунжаҳон португал тили куни";
- "Халқаро ногиронлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни";
- "Халқаро доялар куни";
- Австрияда "Зўравонлик ва ирқчиликка қарши курашиш куни";
- Беларусда "Матбуот куни";
- Дания ва Нидерландияда "Озодлик куни";
- Қирғизистонда "Конституция қабул қилинган кун";
- Тайландда "Тож кийиш куни";
- Японияда "Болалар куни".
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Таиландда давлат рамзларининг аҳамиятига бағишланган тадбир ташкил этилди
Умра зиёратчилари иштирокида маданий-маърифий тадбир ўтказилди
Италияда янгиланган Ўзбекистон Конституцияси эътироф этилди
Давлат рамзлари – мустақиллик тимсоли, фаровон ҳаёт гарови!
Жанубий Кореяда Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинган кун нишонланди