Logo

"Дунё" АА тақвими: 2025 йил 6 июнь

Июнь 06, 2025. 07:39 • 2 дақ

65
"Дунё" АА тақвими: 2025 йил 6 июнь

Йилнинг 157-куни. Йил якунланишига 208 кун қолди

 

Ушбу санада Ўзбекистонда:

2000 йил: Тошкентда "Орол денгизи ҳавзасидаги сув захираларини бошқариш муаммолари" мавзусига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтди.

2002 йил: Ўзбекистон Президенти Шанхай ҳамкорлик ташкилоти иштирокчи-давлатларининг олий учрашувида қатнашиш учун Санкт-Петербург шаҳрига борди.

2006 йил: Ўзбекистон Президенти Хитой Комиссияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси Доимий қўмитаси аъзосини қабул қилди.

2008 йил: МДҲ норасмий саммитида иштирок этиш учун Санкт-Петербург шаҳрига келган Ўзбекистон Президенти Россия Президенти билан учрашди.

2014 йил: Ўзбекистон Президенти БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) бош директорини қабул қилди.

2022 йил: Ўзбекистон Президентининг Қозоғистон Президенти билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Президенти Тошкент ерусти ҳалқа метросининг иккинчи босқичи қурилишини бориб кўрди.

2023 йил: Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон-Қатар саммити доирасида Қатар раҳбарини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Президенти Самарқанд шаҳрида Халқаро валюта фонди бошқарувчи директорини қабул қилди.

2024 йил: Анқара шаҳридаги Президент саройида Ўзбекистон Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлди. Анқара шаҳрида икки давлат раҳбарлари раислигида Ўзбекистон-Туркия Ишбилармонлар кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Пекин шаҳрида "Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон" темир йўли қурилиши бўйича стратегик лойиҳани амалга ошириш тўғрисидаги битимни имзолаш маросими бўлиб ўтди.

 

Жаҳонда:

- БМТда "Рус тили куни";

- Аргентинада "Муҳандислар куни";

- Боливияда "Ўқитувчилар куни";

- Жанубий Кореяда "Корея уруши қурбонларини хотирлаш куни";

- Швецияда "Швеция миллий куни";

- Англияда Ҳабеас Корпус қонуни қабул қилинди (1679 йил).

- Мумтоз рус адабиётининг етук вакили, шоир, ёзувчи, драматург Александр Пушкин таваллуд топган кун (1799 йил).

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш