Logo

"Дунё" АА тақвими: 2025 йил 8 июль

Июль 08, 2025. 07:19 • 48 сония

66
"Дунё" АА тақвими: 2025 йил 8 июль

Йилнинг 189-куни. Йил якунланишига 176 кун қолди

 

Ушбу санада Ўзбекистонда:

1994 йил: Ўзбекистон ва Кувайт ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилди.

2003 йил: Ўзбекистон Президенти Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг амалдаги раиси, Нидерландия ташқи ишлар вазирини қабул қилди.

2017 йил: Ўзбекистон Президенти Наманган шаҳрининг Уйчи кўчасини ободонлаштириш, инфратузилмасини такомиллаштириш, реконструкция қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

2018 йил: Ўзбекистон Президенти Япониянинг марказий ва жануби-ғарбий ҳудудларида рўй берган сув тошқини оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва талафотлар етгани муносабати билан ушбу мамлакат Бош вазирига ҳамдардлик билдирди.

2019 йил: Ўзбекистон Президенти автомобиль саноатини ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди.

2020 йил: Ўзбекистон Президенти видеоселектор йиғилиши аввалида коронавирус инфекциясига қарши кураш доирасида мамлакатимизда амалга оширилаётган ишларга алоҳида тўхталиб ўтди.

2024 йил: Ўзбекистон Президенти Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши Доимий қўмитаси Раиси бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

 

Жаҳонда:

- "Бутунжаҳон аллергияга қарши курашиш куни";

- Россияда "Бутунроссия оила, севги ва садоқат куни".

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш