Logo

"Дунё" АА тақвими: 2025 йил 9 август

Август 09, 2025. 07:58 • 59 сония

65
"Дунё" АА тақвими: 2025 йил 9 август

Йилнинг 221-куни. Йил якунланишига 144 кун қолди

 

Ушбу санада Ўзбекистонда:

1995 йил: Ўзбекистон Олий Мажлиси Раиси Швейцария ташқи ишлар федерал департаменти раҳбари билан учрашди.

1996 йил: Ўзбекистон Президенти Россия Президентининг лавозимга киришиш тантанали маросимида иштирок этди.

2002 йил: Ўзбекистон Президенти АҚШ Қуролли Кучлари штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раисининг ўринбосарини қабул қилди.

2006 йил: Ўзбекистон Президенти АҚШ Давлат котиби ёрдамчисини қабул қилди.

2017 йил: Ўзбекистон Президенти раислигида Тошкентда ўтган 7 ойи мобайнида мамлакатимизни ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган мақсад ва вазифаларнинг бажарилишига бағишланган селектор йиғилиши бўлиб ўтди.

2018 йил: Ўзбекистон Президенти атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, маиший чиқиндиларни йиғиш ва қайта ишлаш тизимини ривожлантириш бўйича йиғилиш ўтказди.

2021 йил: Ўзбекистон Президенти истеъмолчиларни нефть ва газ ресурслари билан барқарор таъминлаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

Ўзбекистон Президентининг тадбиркорлар билан учрашувига тайёргарликнинг бориши бўйича йиғилиш ўтказилди.

2022 йил: Ўзбекистон Президенти халқаро транспорт йўлакларини ривожлантириш ва диверсификация қилиш бўйича тақдимот билан танишди.

2024 йил: Ўзбекистон Президенти Остона шаҳрида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг олтинчи Маслаҳат учрашувида иштирок этди.

 

Жаҳонда:

- "Халқаро маҳаллий халқлар куни";

- Сингапурда "Мустақиллик куни";

- Жанубий Африкада "Миллий хотин-қизлар куни";

- Россияда "Ҳарбий шон-шараф куни".

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш