"Дунё" АА тақвими: 2025 йил 9 июль
Июль 09, 2025. 07:11 • 44 сония
• 86

Йилнинг 190-куни. Йил якунланишига 175 кун қолди
Ушбу санада Ўзбекистонда:
1995 йил: Туркия Бош вазири расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди.
2007 йил: Ўзбекистон Президенти Хитой молия вазирини қабул қилди.
2015 йил: Ўзбекистон Президенти Уфа шаҳрида бўлиб ўтган ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этди.
2020 йил: Ўзбекистон Президенти Хитойнинг жанубий ва шарқий музофотларида рўй берган кучли сув тошқинлари оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва вайронагарчиликлар юзага келгани муносабати билан Хитой Раисига ҳамдардлик мактуби йўллади.
2024 йил: Ўзбекистон Президенти Япония халқаро ҳамкорлик банки (JBIC) раиси бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Ўзбекистон Президенти мамлакатимизда амалий ташриф билан бўлиб турган Халқаро меҳнат ташкилоти бош директорини қабул қилди.
Жаҳонда:
- Озарбайжонда "Дипломатик хизмат органлари ходимлари куни";
- Аргентинада "Мустақиллик куни";
- Қозоғистонда "Сув хўжалиги ходимлари куни";
- Панамада "Қурбонлар хотирасини ёд этиш куни";
- Жанубий Суданда "Мустақиллик куни".
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Умра зиёратчилари иштирокида маданий-маърифий тадбир ўтказилди
Италияда янгиланган Ўзбекистон Конституцияси эътироф этилди
Давлат рамзлари – мустақиллик тимсоли, фаровон ҳаёт гарови!
Жанубий Кореяда Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинган кун нишонланди
Ўзбекистон Конституцияси куни АҚШда кенг нишонланди