Байрам арафасида "Ўзсаноатқурилишбанк"да устозлар ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди
Сентябрь 30, 2025. 16:58 • 37 сония
• 264
ТОШКEНТ, 30 сентябрь. /«Дунё» АА/. 1 октябрь - Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ бош офисида ёшлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тадбир Президентимиз бошчилигида амалга оширилаётган ёшлар сиёсати ва ислоҳотлар доирасида ташкил этилди.
Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, ёшлар — халқимизнинг олтин фонди. Улар бандлигини таъминлаш, интилишларига йўл очиш, ўз салоҳиятини тўлиқ намоён этиши учун шароит яратиш — бугунги ислоҳотларимизнинг устувор йўналишидир.
Учрашувда банк раҳбарияти ва Тошкент давлат иқтисодиёт университети вакиллари устозлар тажрибаси ёшлар учун йўл-йўриқ эканини, улардан олинадиган ибрат келажак муваффақиятининг асоси бўлишини қайд этди.
Самимий суҳбат ва савол-жавоб тарзида ўтган тадбир ёш ходимларнинг маънавий-маърифий салоҳиятини юксалтиришга хизмат қилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Умра зиёратчилари иштирокида маданий-маърифий тадбир ўтказилди
Италияда янгиланган Ўзбекистон Конституцияси эътироф этилди
Давлат рамзлари – мустақиллик тимсоли, фаровон ҳаёт гарови!
Жанубий Кореяда Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинган кун нишонланди
Ўзбекистон Конституцияси куни АҚШда кенг нишонланди