Logo

Нидерландиядан муносабат: Она ватан ва авлодлар тинчлиги учун курашган ўзбекистонлик 101 нафар аскар хотирасини абадийлаштириш муқаддас вазифамизга айланиши керак

Май 10, 2025. 11:57 • 58 сония

45
Нидерландиядан муносабат: Она ватан ва авлодлар тинчлиги учун курашган ўзбекистонлик 101 нафар аскар хотирасини абадийлаштириш муқаддас вазифамизга айланиши керак

АМЕРСФОРТ, 10 май. /"Дунё" АА/. Нидерландиянинг "Совет шон-шараф майдони" жамғармаси бошқарув кенгаши аъзоси Наталья де Йонг "Дунё" АА учун интервьюсида Иккинчи жаҳон уруши даврида ушбу мамлакатда қурбон бўлган ўзбекистонлик 101 нафар аскар хотирасини ёдга олди:

– Бугун "Совет шон-шараф майдони"да дафн этилган Иккинчи жаҳон уруши қурбонлари бўлган қаҳрамонлар, хусусан ўзбекистонлик 101 нафар аскар қабрига гул қўйиш орқали уларнинг хотирасини сақлаш ва уларга ҳурмат бажо келтирдик. Бу ерда ётган ҳар бир аскарнинг жасорати бугунги авлод учун ўрнакдир. Ватан, ота-она, оила ва авлодлар тинчлиги  учун курашган бу йигитларнинг номларини тиклаш ва хотирасини абадийлаштириш ҳар биримизнинг муқаддас вазифамизга айланиши керак. Бу борада жуда кўплаб изланишлар ва ўрганишлар олиб борилди ва улар ҳали ҳам давом этаяпти.


Хусусан,  Ўзбекистон томони билан яқин ҳамкорлигимиз туфайли, ўзбекистонлик 101 нафар аскар ҳақида кўпроқ ўргандик ва маълумот олдик. Уларнинг шахсини аниқлаш ва қабрларини тиклашда Ўзбекистон томони кўрсатаётган яқин кўмакдан миннатдормиз.


Хотира тадбирларини ташкил этиш орқали эса Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган қаҳрамонлар номини абадийлаштиришга ҳаракат қиляпмиз. Тадбирда Ўзбекистондан келган делегация аъзолари, элчихона вакиллари, кўнгиллилар, жамғармамиз ходимлари, маҳаллий ОАВ ходимлари ва бошқалар  иштирок этганидан  жуда хурсандмиз.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш