Она тилини асраш – миллий маданиятни асраш демакдир
Октябрь 21, 2025. 11:58 • 49 сония
• 78
НЬЮ-ЙОРК, 21 октябрь. /"Дунё" АА/. АҚШнинг Филадельфия ва Сан-Франциско шаҳарларида 21 октябрь – Ўзбек тили байрами кунига бағишланган тадбирлар бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Тадбирлар Фладельфиядаги "Ватан" жамияти ва Сан-Францискодаги ўзбеклар ҳамжамияти ташаббуси билан, ўзбек ишбилармон доиралари вакиллари, фаол юртдошлар ва Ўзбекистоннинг Нью-Йоркдаги Бош консулхонаси кўмагида ташкил этилди.
Иштирокчилар ўзбек тилига давлат мақоми берилган кунни миллий ғурур ва маданий бирликнинг муҳим тимсоли ўлароқ эътироф этишди.
Филадельфияда бўлиб ўтган тадбир қатнашчилари Она ватан ҳақидаги хотираларини ёдга олишди, АҚШда вояга етаётган ёш авлодни ўзбек халқи қадриятлари ва Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, уларга ўзбек тилини ўргатиш муҳимлигини таъкидлашди. Шунингдек, ватандошлар ўртасида бирдамликни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилди.
Сан-Францискода ўзбек диаспорасининг ёш ва кекса авлод вакиллари иштирокида маданий кеча бўлиб ўтди. Унда ватандошлар томонидан ўзбек тилида қўшиқлар ижро этилди ва шеърлар ўқилди. Янги Ўзбекистон ҳақидаги видеороликлар намойиш этилди.
АҚШ ҳудудида ўтказилган ушбу маданий ташаббуслар ватандошлар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш, халқ дипломатиясини ривожлантириш ва Ўзбекистоннинг халқаро нуфузини оширишга хизмат қилмоқда.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Умра зиёратчилари иштирокида маданий-маърифий тадбир ўтказилди
Италияда янгиланган Ўзбекистон Конституцияси эътироф этилди
Давлат рамзлари – мустақиллик тимсоли, фаровон ҳаёт гарови!
Жанубий Кореяда Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинган кун нишонланди
Ўзбекистон Конституцияси куни АҚШда кенг нишонланди