Саудия Арабистонида ўзбекистонлик талабалар иштирокида мулоқот бўлиб ўтди

Октябрь 22, 2026. 08:10 • 2 дақ

• 308
Саудия Арабистонида ўзбекистонлик талабалар иштирокида мулоқот бўлиб ўтди

АР-РИЁЗ, 22 октябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги элчихонаси ташаббуси билан Даммам шаҳридаги Подшоҳ Фаҳд номидаги Нефть ва минераллар университетида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар иштирокида онлайн учрашув ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбир Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 35 йиллиги ва Ўзбек тили кунига бағишланди. Суҳбат давомида мамлакатимиз мустақиллик йилларида эришган ютуқлар, амалга оширилаётган ислоҳотлар, ёшларга яратилаётган имкониятлар ҳамда она тили ва миллий қадриятларни асраб-авайлашнинг аҳамияти муҳокама қилинди.

Мулоқот давомида хорижда таҳсил олаётган ёшларнинг билим ва тажрибасини Ўзбекистон тараққиётига йўналтириш, мамлакатимизни халқаро майдонда муносиб намоён этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек ўқинг

Учрашувда талабаларнинг яшаш ва таълим олиш шароитлари, уларни қизиқтирган масалалар ҳамда мавжуд эҳтиёжлар ўрганилди. Элчихона вакиллари консуллик масалалари юзасидан тушунтиришлар бериб, зарур ҳолларда амалий ёрдам кўрсатишга тайёр эканини билдирди.

Мазкур мулоқот ёшларда ватанпарварлик туйғусини мустаҳкамлаш, миллий ўзликни англаш ва хорижда таҳсил олаётган ватандошлар билан ҳамкорликни янада ривожлантиришга хизмат қилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш